«ТУРОНБАНК» — Ўзбекистондаги йирик акциядорликтижорат банки. 1990 й. 6 окт. да акциядорликтижорат бирлаштирув банки тарзида ташкил этилган. 1993 й. дан очиқ акциядорлик жамияти. Бошқаруви Тошкент ш. да, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ташкилотлари, кичик ва ўрта бизнес субъектлари, савдо, тайёрлов ва қурилиш соҳаси ташкилотларининг қайта ишловчи корхоналарига, шунингдек, халқ хўжалигининг турли тармоқ корхоналари, хусусий тадбиркорлар, фермер хўжаликлари ва аҳолига банк хизматлари кўрсатади. «Туронбанк» кенг тармокли универсал банклардан бири ҳисобланади. Тошкент ш. ва вилоятларда банкнинг 16 та филиаҲШ, М ли, 37 та мини банклари мавжуд. «Туронбанк» фаолияти давомида Жиззах вилоятида Арнасой, Наманган вилоятида Кенкулсой, Резаксой сув омборлари қурилишини, Чодак даҳасидаги ерларни ўзлаштириш, Бухоро вилояти Денгизкўл, Хоразм вилоятида кўл коллекторлари реконструкциямни, Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туман идаги Бўстон канали қурилишини молиялаштирди. Туронбанкнинг жами активлари 23,6 млрд. сўм, ўз капитали 3,4 млрд. сўм, захира капитали 974 млн. сўмни, баланс фойдаси 0,6 млрд. сўмни ташкил этди; жорий ликвидлик коэффициента 0,599, капиталнинг етарлилик коэффициента 0,155 (2004 й., 1 янв.) Дониёр Орифжонов.