ТУРСУНБОЕВ

ТУРСУНБОЕВ Абдумутал (1856 — Тошкент—1930) — ёғоч ўймакори, дурадгор. Ҳунарни уста Тошпўлат Айюбхўжаевцгш ўрганган, айниқса, napгари нақш усулини пухта эгаллаган. 19-а. охирларидан Тошкентда очилган мебель устахоналарида ишлаган рус усталари таъсирида мебелларни бўртма тасвиолар ва кадама (инкрустация) усулида садаф, суяклар билан безаб, шкаф ва жовон устаси сифатида танилган, миллий ёғоч ўймакорлигини янги усул билан бойитган. Турсунбоев тайёрлаган ва безаган буюмлар кўпгина кўргазмалар (жумладан, Москвада уюштирилган 1Бутун Россия Қ. х. ва саноати кўргазмаси ва б.)да намойиш этилган, юксак мукофотлар билан тақдирланган. Турсунбоевнинг ишларидан намуналар республика ва хорижий мамлакатлар музейларида сакланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРСУНБОЕВ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
РОССИЯ
МЕБЕЛЬ САНОАТИ
КЎРГАЗМА
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты