ТУРСУНМУҲАМЕДОВ Саттор Позилҳақович (1929.11.1, Туркистон ш.) — файласуф олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1979), фалсафа фанлари дри (1970), проф. (1972). Тошкент молияиқтисод интида ўқитувчи, доцент, кафедра мудири (195576). ТошДУ ҳузуридаги Олий ўқув юртлари ижтимоий фанлар ўқитувчилари малакасини ошириш инти директори (1976—79), 1985—93 й. ларда шу интда ижтимоийсиёсий муносабатлар кафедрасининг мудири. Тошкент педагогика инти ректори (1979—83), 1983—85 й. ларда Тошкент халқ хўжалиги интида фалсафа кафедрасининг мудири. ТошДУ ҳузуридаги Олий педагогика инти директори (1993). 1995 й. дан Жахрн иқтисодиёти ва дипломатия унтида сиёсатшунослик кафедраси проф. Илмий ишлари саноат ва қишлоқ хўжалиги. меҳнати, ижтимойй гуруҳлар, табакалар, мулкдорлар синфининг шаклланиши, ижтимоий фалсафа, сиёсатшунослик соҳаларига бағишланган.