ТУРСУНОВ Сайфуддин Юнусович

ТУРСУНОВ Сайфуддин Юнусович (1939.28.2, Андижон вилояти Избоскан тумани Пойтуғ қишлоғи) — терапевт олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1990), тиббиёт фанлари дри (1981), проф. (1983). Андижон тиббиёт интини тугатган (1962). Ички касалликлар пропедевтикаси кафедрасида ординатор (1962—64), ассистент (1964—68), курс мудири (1968—70), кафедра мудири (1975—98), педиатрия фти терапия кафедраси мудири (1970—72), госпиталь терапия кафедраси доценти (1972—73), эндокринология кафедраси курс мудири (1973—75), 1998 й. дан ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси мудири. Илмий фаолияти юрак, қонтомир касалликларининг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш ва асоратларини йўқотишга оид. Турсунов профилактик (привентив) кардиология мактаби асосчиси. Турсунов дарслик, ўқувметодик қўлланмалар муаллифи.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРСУНОВ Сайфуддин Юнусович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ТОШКЕНТ
ТИББИЁТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты