ВОЕВОДИНА

ВОЕВОДИНА — Югославияда, Сербия Республикаси таркибидаги мухтор ўлка. Майд. 21,5 минг км2. Аҳолиси 2 млн. кишидан зиёд (1990-й. лар ўрталари). Маъмурий маркази — Нови-Сад. Иқлими мўътадил, континентал. Июлнинг ўртача т-раси 22—24°, янв. ники 1,2 — 2,6°. Йиллик ёғин 550—750 мм. Йирик дарёлари: Дунай, Тиса, Тамиш.

Воеводинада 6-а. да славянлар, 9-а. охирида венгерлар яшаган. 10-а. дан Венгрия қироллиги таркибига кирган, 1526 — 1918 й. ларда Воеводина ҳудуди Габсбурглар монархияси қўли остида, 1918 й. дан Серб, хорват ва словенлар қироллиги (1929 й. дан Югославия) таркибида. 1945 — 63 й. лар мухтор вилоят, 1963 й. дан мухтор ўлка.

Воеводина — Сербиянинг хўжалиги энг ривожланган қисми. Қ. х. боғдорчилик ва токчилик, гўшт-сут чорвачилигига ихтисослашган. Саноати маҳаллий хом ашёга асосланган. Воеводинанинг шарқий қисмида нефть ва газ чиқарилади. Тўқимачилик, машинасозлик, кимё, электротехника, целлюлоза-қоғоз, цемент, озиқ-овқат саноати ривожланган.


Кирилл алифбосида мақола: ВОЕВОДИНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



СЕРБИЯ
ВЕНГРИЯ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты