ТУРҒАР

ТУРҒАР — Суғд (Самарканд) ҳукмдори (738—750). Ғуракнннт ўғли. Унинг исми ўзи зарб қилдирган тангаларда twry’r («Турғар»), хитой йилномаларида Дуге (Touho), араб манбаларида Турхар ёки Язид шаклларида қайд этилади. Шунингдек, у араб манбаларида «алМухтор» («Танланган») лақаби билан ҳам зикр этилади. Турғар отаси ўрнига арабларга вассал сифатида 738 й. да Самарканд тахтига ўтирган ва мусулмонча Язид исмини олган. Бу пайтгача у Иштихон ҳокими бўлган, Жумладан, Таншу номли хитой йилномасида Кан (Суғд) ҳукмдори Улэга (Ғурак)нинг 731 й. Дугэ исмли ўғлини Цао (Иштихон) ш. га, Мочжо исмли 2ўғлини Ми (Маймурғ) ш. га ҳоким этиб тайинланганлиги ва унинг отасининг ўлимидан сўнг Самарқанд ҳукмдори бўлганлиги қайд этилади.

Турғарнинг ёшлик йиллари араб босқинлари ва уларга қарши отаси Ғуракнинг олиб борган курашлари даврига тўғри келган. У арабларнинг вассали сифатида Суғд ихшиди бўлиб турган даврда ҳам арабларга қарши зимдан кураш олиб борган. Хусусан, унинг 740, 750 й. ларда Хитойга элчилар юборганлиги маълум.

Турғарнинг авлодлари ҳадисшунос олимлар бўлиб, атТуркий анНасафий нисбаси билан ижод қилишган. Жумладан, улар орасида Абу Ахмад Толиб ибн Али ибн алҲасан ибн Турхар ашШиракасий анНасафий (вафоти 900 й.) ва 10—11аларда яшаган Абу Исҳоқ Иброхим ибн Абу Али Муҳаммад ибн Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Амр ибн Солиҳ ибн Турхар анНасафий атТурхарий каби насафлик ҳадисшунослар учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ТУРҒАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ТЕМУРИЙЛАР
АМИР ТЕМУР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты