ВОЛГА АВТОМОБИЛЬ ЗАВОДИ

ВОЛГА АВТОМОБИЛЬ ЗАВОДИ (ВАЗ) — Россиянинг енгил автомобиллар ишлаб чиқарувчи йирик саноат корхонаси. Самара вилоятининг Тольятти ш. да жойлашган. Йиллик лойиҳа қуввати 660 минг автомобиль и. ч. га мўлжалланган. 1967 й. қурилиши бошланиб, Йиллик лойиҳа қуввати 220 минг автомобиль бўлган 1-навбати 1971 й. Италиянинг «Фиат» корпорацияси билан ҳамкорликда курилган. «ФИАТ-124» автомобили негизида яратилган «Жигули» ВАЗ-2101 русумли кичиклитражли енгил автомобилларини ишлаб чиқарган. 2-навбати 1972 й. да ишга туширилган (лойиҳа қуввати 220 минг автомобиль). Кейинги йилларда корхона «Жигули» русумидаги енгил автомобилларнинг бир неча модификацияларини яратди ва ишлаб чиқарди (ВАЗ-2103, ВАЗ-2104, ВАЗ-2105, ВАЗ2106, ВАЗ-2107, ВАЗ-2108, ВАЗ-2109 ваҳ. к.). 80-й, лар охирига келиб корхона ва турли қулайликларга эга бўлган енгил автомобилларни (5 ўриндиқли) и. ч. ни йўлга қўйди. Ҳоз. вақтда корхона шу вақтгача ишлаб чиқараётган енгил автомобилларнинг баъзи такомиллаштирилган русумлари билан бирга бутунлай янги русумдаги «Князь Владимир» енгил автомобилларни етказиб бермоқда (2000). Корхона ўз маҳсулотларини экспортга ҳам чиқаради (қ. Автомобиль саноати). 90-й. лар бошигача Ўзбекистонда шахсий автомобилларнинг асосий қисмини ВАЗ автомобиллари ташкил этган.


Кирилл алифбосида мақола: ВОЛГА АВТОМОБИЛЬ ЗАВОДИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ЯПОНИЯ
ИТАЛИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты