ТУТАНХАМОН (тахтга ўтиргандаги исми — Небхепрура) — Мисрда Янги подшолик даври (18сулола)да мил. ав. тахм. 1347—1337 й. ларда ҳукм сурган фиръавн. Фиръавн Аменхотеп IV (Эхнатон)нинг Нефертитицан туғилган 3қизи Анхесенпаатонга уйланган. Эҳтимол Аменхотепнинг укаси ҳам бўлган. Тахм. 12 ёшида Тутанхатон (Атоннинг жонли образи дегани) номи билан тахтга ўтириб, 20 ёшга тўлмасдан вафот этган. Ҳокимият амалда вазир Эйе ва б. амалдорлар қўлида бўлган. Тутанхамон даврида Эхнатоннинг диний ислоҳотлари бекор қилинган. Амон культига сажда қилиш тикланk*ih, Т. нинг ўзи Тутанхамон исмидан воз кечиб, фиръавн қароргоҳини Эхетатондан Фивага қайтарган.
Тутанхамоннинг шохлар водийсидаги мақбараси 1922 й. инглиз археологи Г. Картер томонидан топилган. Мақбара ўғриқароқчилар томонидан таланмаган. Ундан Тутанхамоннинг олтин саркофагидан ташқари, ёш фиръавн тириклигида яхши кўрган санъат асарлари ва унинг қурол, буюмлари: олтин ниқоби, рафиқаси Анхесенпаатоннинг тасвири, фиръавн 2 ғилдиракли жанг араваси устида акс эттирилган ҳайкалча, олтин, ганч, қора ва қизил ёғочлардан ишланган ҳайкалчалар, ўқёй, ханжар, қутича, ўриндиқ ва б. буюмлар топилган. Бу ноёб санъат асарлари жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида намойиш этилган.