ВОЛГА-ДОН КЕМА ҚАТНОВИ КАНАЛИ

ВОЛГА-ДОН КЕМА ҚАТНОВИ КАНАЛИ — Волга ва Дон дарёларини боғловчи канал. Сув йўлининг уз. 101 км (шундан 45 км дарё ва сув омборларидан ўтади). Канал 1948—52 й. ларда курилган. В.-Д. к. қ. к. Волгограднинг жан. қисмидан бошланиб, Сарпа дарё водийси, Ергени қирлари этаклари, Волга-Дон сувайирғичи бўйлаб, Червленая дарёси водийсига чиқади, сўнгра Варвара, Береслав (Червленая дарёсида), Карповка сув омборлари (Карповка дарёсида) орқали Калач ш. яқинида Цимлянск сув омборига қўшилади (Дон дарёси шу ерда Цимлянск сув омборига қуйилади). Каналда Волга қиялигида (20 км масофада) кемаларни 88 м баландликка босқичмабосқич кўтариб берадиган бир камерали 9 та шлюз, Дон қиялигида кемаларни Цимлянск сув омборигача 44 м пастликка босқичма-босқич тушириб берадиган 4 шлюз қурилган. Сув йўлининг юк ташишдаги аҳамияти катта.


Кирилл алифбосида мақола: ВОЛГА-ДОН КЕМА ҚАТНОВИ КАНАЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ХИТОЙ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты