ТУФЛАР (итал. tufo) — турли хил йўл билан ҳосил бўладиган тоғ жинслари гуруҳи. Оҳактошли, кремнийли ва вулканик Туфлар мавжуд. Оҳактошли Туфлар енгил, ғовак жинслар бўлиб, уларда ўсимлик ва органик қрлдикларининг излари бўлади. Гейзеритлар кремний Т. дандир. Вулканик Туфлар вулкан отилиш жараёнида қаттиқ жинслардан ҳосил бўлади, уларнинг таркиби липарит, дацит, андезит ва базальтдан иборат. Туфлар қимматбаҳо қурилиш материали бўлиб, бетонга қўшимча сифатида ишлатилади.