ВОЛОКУША (рус.) – 1) баҳорда экин экиш олдидан шудгорнинг ўнқирчўнқирларини текислайдиган қ. х. қуроли. Бир-бирига занжирлар билан боғланган ёғоч ғўлалардан иборат; у кесакларни майдалаб текислайди ва тупроқдаги намнинг буғланиб кетишига йўл қўймайдиган тупроқ қатламини ҳосил қилади;
2) ўрилган пичаи, буғдой похолларини, юлинган ғўзапояларни тўплаб, ғарамга ташиш учун мўлжалланган қ. х. қуроли. Тиркама ва ўрнатма хиллари бор. Ўрнатма хили кенг тарқалган. Унинг асосий қисмлари: хаскаш аппарати, олдинги ўнг ва чап кронштейнлар, сурувчи бруслар ва кўтариш механизми. Кўтариш механизми трактор шассисидаги гидроцилиндрлар ёрдамида ишлайди.