ВОЛОСТЬ (рус.) — Россияда уезд таркибига кирган қуйи маъмурийҳудудий бўлинма. Туркистонда бўлис, вўлис деб юритилган. Волость 1861 й. гача Россия ҳудудида давлатга ва монастирларга тегишли қишлоқ жойларида маъмурийҳудудий р-н сифатида ташкил қилинган. 1861 й. ги ислоҳотдан сўнг, Россиянинг ҳамма қишлоқ жойларида Волость қуйи маъмурий-ҳудудий бирлик бўлиб қолган. Россия Туркистонни босиб олгандан сўнг, Туркистоннинг бутун ҳудуди (Бухоро амирлиги ва Хива хонлигидан ташқари) обл., уезд, Волость ларга бўлинган. Туркистон генерал-губернаторлигига ҳарашли жойлар 5 обл., 27 уезд ва 603 Волостьга бўлинган (1917). Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиши ўтказилгандан сўнг (1925 й. да) Ўзбекистон ҳудудида 241 Волость бўлган ва 1926 й. ги иқтисодий-маъмурий р-нлаштиришга қадар сақланиб турган.