ВОЛОСТЬ СУДИ — Россияда умумий судлардан алоҳида турган (ажратилган) қуйи табақа деҳқон суди (1861 — 1917). Ҳайъати раис ва суд маслаҳатчиларидан иборат бўлиб, маҳаллий урф-одатларга таянган ҳолда, деҳқонлар турмушида кўп учрайдиган фуқаролик ва жиноят ишларини кўрган, 1861 й. ги ер ислоҳотидан кейип қишлоқларда волость миқёсида деҳқонлар ўртасидаги олди-бердиларни, мулк тақсимлаш ва меросга оид ишларни мухркама қилган. Волость суди с (ҳайъати аъзолари) деҳқонларнинг умумқишлоқ йиғинида сайланган, раиси юқори маъмурият тасдиғидан ўтказилган. Туркистонда волость (кент — қ. Вилоят) қози ва бийлари фақат ҳудудий жиҳатдан шаҳар қози ва бийларидан фарқланган. 1917 й. Октябрь тўнтаришидан сўнг Волость суди тугатилган.