ВОЛЬКАМБРИЯ (Volcameria) – тизмагулдошлар оиласига мансуб хушманзара ўсимлик. Ер юзининг Шарқий ва Ғарбий қисмларида 90 га яқин тури учрайди. Бута, ярим бута, баъзан дарахтлардан иборат бўлади. Барглари новдада қарама-қарши ёки дойра ҳосил қилиб жойлашади. Тўпгуллари рўвак шаклида, хушбўй ҳидли. Айрим турларининг пояси ўрмаловчи, баъзи турлари гултувакларда хушманзара ўсимлик сифатида ўстирилади.