ТУЯБЎҒИЗ — Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги шаҳарча. 1957 й. ташкил этилган. Туябўғиз сув омбори («Тошкент денгизи»)нинг шим. ғарбий соҳилида жойлашган. Яқин т. й. станцияси (Тошкент—Ангрен т. й.) — Кучлик (4 км). Аҳолиси 5431 киши (2004). Шаҳарчада темирбетон ва асфальтбетон здлари, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, 2 умумий таълим мактаби, маданият уйи, кутубхона, поликлиника, касалхона, тиббий пункт ва б. тиббий муассасалар бор.