ТУЯМЎЙИН ДАШТИ

ТУЯМЎЙИН ДАШТИ — Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳудудидаги дашт. Ғарбда Муян ва Арсиф, шим. да Қорачатир тизмалари, шаркда Улуғтоғ, жан. да Қизилқия адирлари оралиғида. Геологик жиҳатдан адирлар оралиғидаги ботиқ. Уз. 36—38 км, эни 28 км. Палеозой, мезозой ва кайнозой ётқизиқлари кенг тарқалган. 1—5 км чуқурлиқда бўр даври ётқизиқлари учрайди. Устки қисми тошшағал жинслардан тузилган. Ғарбга томон қия. Иқлими континентал. Июлнинг ўртача траси 28°, энг юқори тра 40°. Қиши илиқ, янв. нинг ўртача траси —2°, энг паст тра —16°. Вегетация даври 180 кун. Йиллик ёғин 200—250 мм, асосан, баҳор ойларида ёғади. Тупроғи типик бўз тупроқ. Ўсимликлари шувоқ, бурган ҳамда эфемерлардан иборат. Даштнинг ўзлаштирилган қисмида тамаки, маккажўхори экилади, боғдорчилик билан шуғулланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТУЯМЎЙИН ДАШТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
ЕР
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ШИМОЛИЙ АМЕРИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты