ВОЛЬФАРТ ПАШШАСИ

ВОЛЬФАРТ ПАШШАСИ (Wohlfartia magnifl ca) — тахин пашшалар оиласига кирадиган ҳашарот. Танаси оч кулранг, устида қора доғлари бор, уз. 9 — 13 мм. Жан. Европа, Шим. Африка, Марказий Осиёда тарқалган. Қанот чиқаргани ўтлоқлар ва яйловлардаги ўсимликлар гулида кўп учрайди. Вольфарт пашшаси урчиш вактида ҳайвонлар яшайдиган жойларга келиб, етилган (уз. 1 мм ча) личинкаларини (120—160 тадан) ҳайвон танасидаги ярачақаларга, шунингдек кўз, бурун, оғиз шилимшиқ пардаларига, қулоқ супраларига ташлаб кетади. Личинкаларининг яраларда яшаш даври 2,5—3 кун. В. п. йилига.6 марта бўғин бериши мумкин. Вольфарт пашшаси личинкалари одамларга ҳам тушиши мумкин. Улар одамнинг яра жойига, тери бурмалари ёки кўз ва бурнига тушганда тўқималарни еб, тузалиши қийин яралар пайдо қилади.

Кураш чоралари: личинкалар ярадан пинцет билан териб ташланади, яра хлорформли сув, хлорофос эритмаси билан ювилади. Уй ҳайвонлари ярасидаги личинкалар қиртишлаб олинади, яра лизол, вольфартол, йодоформ, ксероформ, креолин б-н ювилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВОЛЬФАРТ ПАШШАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ХИТОЙ
РОССИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты