ВОЛЬФРАМАТЛАР — вольфрамат кислоталарнинг тузлари. Вольфраматлар нормал (таркибида WO42» иони бўлган оддий Вольфраматлар, моновольфраматлар), изополивольфраматлар (изополивольфрамат кислоталарнинг тузлари), поливольфраматлар (таркибида \УпОз~+1 иони бўлган Вольфраматлар) ва гетерополивольфраматлар (гетерополивольфрамат кислоталарнинг тузлари) га бўлинади. Оксидланиш даражаси + 1 ва +3 га, гоҳо +2 (Са, Sr, Ва, РЬ)га тенг бўлган металл моновольфраматларнинг структурасига WO4 тетраэдрлари киради. Ишқорий металлар, магний ва таллий (I)-моновольфраматлар сувда яхши эрийди; эритмаларидан кристаллогидратлар ҳолида ажралиб чиқади. Моновольфраматлар металл тузлари эритмаларига ишқорий металлар В. ини таъсир эттириб ёки стехиометрик миқдордаги металл оксидлари WO3 билан бирга 600— 800° да қиздириб олинади. Табиатда моновольфраматлар шееллит CaWO4, вольфрамит (Fe, Mn) WO4 ва б. минераллар кўринишида учрайди. Моновольфраматларга 600—800° да WO3 таъсир эттирилса поливольфраматлар ҳосил бўлади. Моновольфраматлар эритмаларидаги \УО42~анионларининг кислотали муҳитда поликонденсацияланиши натижасида изополивольфраматларнинг анионлари ҳосил бўлади. Ишқорий металлар В. ва силикат, фосфат, арсенат ёки борат кислоталарнинг тузларидан ташкил топган эритмаларда кислотали муҳитда гетеровольфраматларнинг комплекс анионлари, мас., [x(W3Ol0)J (8-п) ҳосил бўлади. Бу ерда х—Si, P, As, Bi, п—оксидланиш даражаси. Гетеровольфраматлар эритмалардан кристаллогидратлар ҳолида ажралиб чиқади, мас., K3[P(W3O,0)4]4H2O. Калий ва натрий моновольфраматлари вольфрам бронзалари и. ч. да қўлланилади. Магний, кадмий ва рух моновольфраматлари — люминофорлар ишқорий металлар ва нодир элементларнинг қўш В. таркибига киради. Ba3WO6 термокатодлар тайёрлашда, кадмий ва тербий моновольфраматлари лазер материали сифатида ишлатилади.