ТУҒЛОҚИЙЛАР, тўғлақийлар — Деҳли султоняигини бошқарган сулола (1320—1413). Асосчиси — Ғиёсиддин Туғлоқ. Унинг даврида (1320—25) ер солиги 1/10 га камайтирилди, каналлар қазилди, Туғлоқобод ш. барпо этилди, Деканга юриш уюштирилди. Отасини ўлдириб ўғли Муҳаммад Туғлоқ (1325— 51) тахтга чиқади. У лаёқатли саркарда, аммо бешафқат ҳукмдор бўлиб, «Хуни» («Қонхўр») лақабини олганди. Султон деҳқонларга ниҳоятда оғир бўлган қўшимча солиқ солган. Муваффақиятсиз чиққан пул ислоҳоти ўтказган. Пойтахтни Деҳлидан Девагири (Давлатободга кўчиради). Ферузшоҳ Туғлоқ (1351—88) даврида оғир солиқ ва божлар бекор қилинган, янги каналлар қазилган, ҳарбий бошликларга қўшимча ерлар инъом қилинган. Аммо ҳарбий бошлиқларнинг айирмачилик ҳаракатлари барҳам топмаган. Бенгалия билан Декан салтанатдан ажралиб чиққан. Туғлоқийлардан энг сўнггиси султон Носириддин Маҳмуд (1394—1413) вафотидан кейин ҳокимият саидлар сулоласига ўтган (1414).