ТУҒЛУ ТЕКИН МАҚБАРАСИ

ТУҒЛУ ТЕКИН МАҚБАРАСИ — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (1376). Шоҳизинда ансамблининг ўрта қисмида. Шаҳарнинг қад. деворига тақаб, Темур саркардаларидан амир Ҳусайннинг ўзи ва онаси Туғлу Текин шарафига қурилган. Мақбара (8,5×9,5 м) бир хонали, эшиги ғарбга қараган. Туғлу Текин Мақбарасида ўша давр меъморлик ҳамда кошинкорлик санъатининг ноёб намуналари сақланган. Гул ва япроқлар тасвири, туташган ҳалқалар ҳамда ёзувлар кўкмовий бўёқларда тўлдирилган. Туғлу Текин Мақбараси остида сағана (3,15×4,15 м) бор. Унга йўлакдан кирилади. Мақбаранинг бизгача етиб келган равоғи ва унга туташ девор қолдиклари асосида 1960-й. ларда қолган қисмлари қайта тикланган (уста Ш. Исҳоқов, меъмор И. И. Ноткин).

Туғлу Текин мақбарасининг кошинкори безаги.

Ад: Немцова Н. Б., Шваб Ю. З., Ансамбль Шахи Зинда, Туғлу текин мақбараси, 1979.


Кирилл алифбосида мақола: ТУҒЛУ ТЕКИН МАҚБАРАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
ТОШКЕНТ
ТЕМУРИЙЛАР
МЕЪМОРЛИК
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты