ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ — вафот этган шахс мерос бўйича ҳуқуқдари ва мажбуриятларининг юрисларига ўтиш тартибини белгиловчи хукуқий меъёрлар мажмуаси; фуқаролик ҳуқуқининг бир қисми. Фуқаронинг вафотидан кейин ворисларга ўтадиган мол-мулки мерос мулк ҳисобланади. Ворислик васият (қ. Васиятнома) ва қонун бўйича амалга оширилади. Мерос таркибига мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар киради. Аммо мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, хусусан юридик шахс ҳисобланган тижорат ташкилотлари ва б. ташкилотларга аъзолик, уларда иштирок этиш ҳуқуқи; пенсия, нафақа ва б. тўловлар олиш ҳуқуқи; мулкий ҳуқуқлар б-н боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар мерос таркибига кирмайди. Ворислик тўғрисидаги бу ва б. умумий қоидалар, жумладан умумий биргаливдаги мулк бўлган мол-мулкни мерос килиб олиш, мероснинг очилиш пайти ва жойи. меросхўр бўлиши мумкин бўлган фуқаролар, нолойиқ меросхўрларни меросдан четлатиш ҳақидаги қоидалар Ўзбекистон» Республикаси ФК 1112—1119-моддаларида белгилаб берилган. Мерос қолдирувчининғ болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар), вафотидан кейин туғилган болалари тенг улушларда қонун бўйича 1-навбатдаги Ворислик ҳуқуқи ҳуқуқига эга бўладилар. Ўзбекистон Республикаси ФК 1136—1141 – моддаларида яна 2,3, 4, 5-навбатдаги Ворислик ҳуқуқилик ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар, авлодлар ва б. санаб ўтилган, қонун бўйича меросхўрлар мана шу моддаларда назарда тутилган навбат тартибида ворисликка чақирилади. Меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқи, мерос олишда эр (хотин)нинг ҳуқуқи, қонун бўйича мерос олинганда меросни муҳофаза қилиш ва уни бошқариш ҳақидаги қоидалар Ўзбекистон Республикаси ФКда (1142—1144-моддалар) белгиланган.


Кирилл алифбосида мақола: ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЮРИДИК ШАХС
ПЕНСИЯЛАР
ХУСУСИЙ МУЛК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты