ВОРКУТА — РФ Коми Республикасидаги шаҳар (1943 й. дан), Воркута дарёси бўйида, Қутб доирасидан 160 км шим. да. Котлас ш. дан борадиган т. й. нинг охирги ст-яси. Аҳолиси 117 минг киши (1999). Печора кўмир ҳавзасида кўмир қазиб чиқариладиган йирик марказ (Воркута кўмир к-ти бор). В. да ёғоч к-ти, механика, тузатиш-механика, қурилиш материаллари (цемент, ғишт) ва б. саноат корхоналари бор. Драма ва қўғирчоқ театрлари, телемарказ ишлаб турибди. Воркута 1931 й. вужудга келган.