ТУҒРУҚХОНА

ТУҒРУҚХОНА — даволаш-профилактика муассасаси. Аёлларга хрмиладорлик, туғруқ ва чилла даврларида малакали тиббий ёрдам (қатнаб ёки стационар шароитда) кўрсатади ҳамда уларга хос гинекологик касалликларни даволайди, шунингдек, чақалоқларни парвариш қилиш ва тегишли тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини олиб боради. 1996 й. дан Ўзбекистондаги мавжуд Туғруқхоналар туғруқ мажмуи (комплекси) деб юритилади, улар бошка даволашпрофилактика муассасалари, хусусан, оилавий поликлиникалар билан узвий боғлиқ ҳолда иш кўради, бу эса оналар ва чакалоклар саломатлигини мунтазам назорат қилиш имконини беради. Кўзи ёрийдиган аёлларнинг турар жойларидан қатъи назар зарур ҳолларда туғруқ мажмуида зудлик билан акушергинекологик ёрдам кўрсатилади (яна қ. Оналар ва болалар муҳофазаси, Туғруқ, Туғруққа ёрдам бериш). Ҳозир Ўзбекистонда 54 та туғруқ мажмуи, 1 та перинатал марказ, туман марказий касалхоналари таркибида 185 та туғруқ бўлимлари фаолият кўрсатмоқда; Тошкент ш. да эса 9 та йирик туғруқ мажмуи ва 2 та перинатал марказ ишлаб турибди (2004).


Кирилл алифбосида мақола: ТУҒРУҚХОНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ
ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР МУҲОФАЗАСИ
ТУҒРУҚҚА ЁРДАМ БЕРИШ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты