ТУҒРУҚҚА ЁРДАМ БЕРИШ

ТУҒРУҚҚА ЁРДАМ БЕРИШ — ҳомиладорлик, туғруқ ва чилла даврида аёллар соғлиғини муҳофаза этишга қаратилган профилактика ва даво тадбирлари системаси. Туғруққа ёрдам бериш оналар ва болалар муҳофазасинннт муҳим бўлимидир. Ўзбекистонда Туғруққа ёрдам бериш системаси туғруқхоналар, аёллар консультацияси, қишлоқ врачлик пунктлари, касалхоналарнинг акушерликгинекология бўлимларида амалга оширилади. Бу ерда аёлларга ўз вақтида юқори малакали ихтисослашган акушергинеколог ёрдам кўрсатади. Туғруққа ёрдам бериш ташкилий ва илмийметодик асосларининг бирлиги, Туғруққа ёрдам бериш муассасалари ишлаб чиққан профилактика, даво, диагностиканинг энг янги усулларини тиббиёт амалиётига татбиқ этиш, тиббиёт кадрлари малакасини мунтазам ошириб бориш аҳолига акушергинекологик ёрдам кўрсатишнинг тобора яхшиланиб боришига имкон беради. Ўзбекистонда Туғруққа ёрдам бериш ишини яхшилаш мақсадида туғруқхоналар аёллар маслаҳатхонаси билан бирлаштирилган, улар врачлик участкаси бўйича иш олиб боради; бу эса гинекологик касалликлар ва ҳомиладорлик асоратларини барвақт аниқлаш, ҳомиладор аёлларни мунтазам кузатиб бориш ва зарурият бўлса, даволаш, кўзи ёрийдиган аёлларни ўз вақтида туғруқхонага ётқизиш, ҳомиладорлик, чилла даври ва бола парвариши гигиенасига оид санитария маорифи ишларини олиб бориш имкониятини беради. Туғруққа ёрдам бериш муассасаси аёлларга оналик ҳуқуқларининг ҳимояси юзасидан ижтимоийҳуқуқий ёрдам кўрсатади, шунингдек, ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволашга тегишли тиббийгенетика текширувларини олиб боради.


Кирилл алифбосида мақола: ТУҒРУҚҚА ЁРДАМ БЕРИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ
ТОШКЕНТ
ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР МУҲОФАЗАСИ
ТИББИЁТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты