ВОРОНЕЖ ВИЛОЯТИ

ВОРОНЕЖ ВИЛОЯТИ — РФ таркибидаги вилоят. 1934 й. 13 июнда тузилган. Майд. 52,4 минг км2. Аҳолиси 2475 минг киши (1999), 15 шаҳар ва 22 шаҳарча бор (1991). Жан. да Украинанинг Луганск вилояти билан чегарадош. Маркази — Воронеж ш. В. в. нинг каттагина қисмини Ўрта Россия қирлари (энг баланд жойи 242 м) ва Ока-Дон текислиги эгаллаган. Жан.-шарқий қисмида Калач қирлари бор. Фойдали қазилмалари: мергель, бўр, ҳар хил гил, кварц куми ва б. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача т-раси шим. да — 10,5°, жан. да —8,5°, июлники 19,6° — 21,8°. Йилига 550—560 мм ёғин ёғади. Вегетация даври 190—200 кун. Асосий дарёси — Дон ва унинг ирмоқлари: унгда — Ведуга, Девица, Тихая Сосна, Черная Калитва, Потудань, чапда — Воронеж, Битюг, Осередь ва б. Асосан, қоратупроқ, даре водийларида аллювиал ўтлоқи тупрокдар тарқалган. Вилоят дашт ва ўрмондашт зонасида. Ўрмонлар, асосан, дарё водийларида қолган. Вилоятда Воронеж қундуз қўриқҳонаси ва Хопёр вихухоль қўриқхонаси ташкил қилинган.

Саноатининг энергетика базасини Воронеж ГРЭС, Новий Воронеж АЭС ва йирик корхоналарнинг ТЭЦлари ташкил этади. Машинасозлик — саноатининг етакчи тармоғи. Кимё, енгил ва озиқ-овқат саноати, савдо, сув хўжалиги учун технологик асбоб-ускуналар, металл қирқувчи станоклар, темирчиликпресс машиналари, экскаваторлар, ер қазийдиган фрезер машиналар, турли қ. х. машиналари, жумладан дон тозалайдиган машиналар, куприк конструкциялари ва б. буюмлар ишлаб чиқарилади. Телевизор, радиоприёмник ва радиола и. ч. катта аҳамиятга эга. Кимё саноати ривожланган (синтетик каучук, шина, фармацевтика препаратлари Воронежда). Қурилиш материаллари: ўтга чидамли буюмлар (Семилуки), цемент (Подгоренский), сопол плиталар, йиғма темир-бетон (Воронеж), бўр ва оҳак (Копанишче) тайёрланади. Озиқ-овқат саноатида ёғ, шакарқанд, гўшт, ун-ёрма тармоқлари ривожланган. Ғалла, картошка ва сабзавот-полиз ҳамда техника экинлари ва ем-хашак экинлари экилади. Чорвачилик, асосан гўшт-сут етиштиришга ихтисослашган. Паррандачиликда холмогори ғози кўп. Воронеж вилоятида қорамол, чўчқа, қўй, парранда боқилади. Т. й. ривожланган. Асосий т. й. магистраллари (Москва — Воронеж — Ростов-Дон ва Пенза — Лиски — Харьков) электрлаштирилган. Дон ва Воронеж дарёларида кема қатнайди. Воронеж вилоятида 9 олий ўқув юрти, 4 театр, 4 музей бор.


Кирилл алифбосида мақола: ВОРОНЕЖ ВИЛОЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты