ВОСИТАЧИЛИК

ВОСИТАЧИЛИК (дипломатияда) — икки ёки бир неча давлатлар ўртасида музокаралар олиб борилишини йўлга қўйиш ва музокаралар жараёнида иштирок этиб, улар муваффақиятини таъминловчи воситалардан бири. Воситачилик вазифасини, одатда, нуфузли давлатлар, халқаро ташкилотлар вакиллари бажарадилар. Машъум «совуқ уруш» тугалланиб, Шарқ б-н Ғарб ўртасидаги муносабатларда мухолифлиқдан мулоқотларга ўтилиши шароитида маҳаллий можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш учун Воситачиликдан кенг фойдаланилмоқда. Мас., БМТнинг, БМТ Бош котиби, унинг муовинлари, махсус вакиллари ва маълум мақсадларда тузилган миссиялари Воситачилик фаолияти туфайли турли минтақалар (Африкада — Ангола ва Намибия, Лотин Америкасида — Никарагуа ва Сальвадор, Осиёда — Кампучия, Европада — Босния)-да юз берган қуролли можаролар тўхтади, Европа Иттифоқининг қатор аъзолари, АҚШ ва Россия вакилларидан иборат собиқ Югославия бўйича алоқа гуруҳи Босния ва Герцеговинада содир бўлган урушни тугаллашга эришди.


Кирилл алифбосида мақола: ВОСИТАЧИЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты