ВОТКИНСК — РФнинг Удмуртия Республикасидаги шаҳар (1935 й. дан) Вотка ва Шаркан дарёлари соҳилида (Кама ҳавзаси). Т. й. станцияси. Аҳолиси 104,7 минг киши (1999). Воткинск қад. металлсозлик з-длари ёнидаги қишлоқ ўрнида вужудга келган (1759). Воткинск рус композитори П. И. Чайковскийнинг ватани. Воткинскда машинасозлик, ёғочсозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари, П. И. Чайковский уймузейи бор. В. дан 30 км узоқликда, Кама дарёсида Воткинск ГЭС қурилган.