ТЮРИНГИЯ

ТЮРИНГИЯ, Тюрингия Республикаси — Германия ери. Мамлакатниг марказий қисмида, Тюрингия сойлиги атрофида, Тюрингия Ўрмонларида жойлашган. Тюрингия 5 та федерал ер билан чегарадош. Майд. 16,2 минг км2. Ахолией 2,4 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Эрфурт ш.

Тюрингия — Германия ҳудудидаги тюрингларнинг қад. вилояти. 1130 й. дан ландграфлик, 16-а. ўрталаридан Саксония қироллиги ва бир қанча князликлар таркибида бўлиб келди. 1918 й. да князликлар барҳам топиб. Тюрингия ери ташкил этилди. 1945 й. фашистлар Германияси парчаланиб, Тюрингия Совет Иттифоқи оккупация зонасига ўтди. 1949 й. дан Германия Демократик Республикаси таркибида 3 округга ажратилди. 1990 й. да Германия бирлашгач, округлари ҳам бирлаштирилиб, Т. Республикаси ташкил этилди.

Тюрингияни муҳим транспорт йўллари кесиб ўтганлиги сабабли, савдо ва ҳунармандчиликнинг ривожланиши учун шароит кулай бўлган. Тюрингия қадимдан ҳунармандчиликнинг, айниқса, ов ва спорт қуроллари ишлаб чиқариш. маркази эди. Кончилик, электротехника, керамика, ёғочсозлик, тўқимачилик, тикувчилик, кимё саноатлари ривожланган. Чинни ва шиша буюмлар, ўйинчокдар ишлаб чиқарилади. Станоксозлик, оптикамеханика, автомобилсозлик корхоналари мавжуд. Тюрингияда 3 унт, бир нечта махсус олий ўқув юрти, 50 дан ортиқ и. т. института ва техник марказлар бор. Қ. хда донли экинлар, рапс, картошка, қанд лавлаги экилади. Тюрингия — И. В. Гё’те, И. Бах ва б. машҳур шахслар ватани.


Кирилл алифбосида мақола: ТЮРИНГИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ГЕРМАНИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты