ТЯНЬЦЗИНЬ

ТЯНЬЦЗИНЬ — Хитойнинг шимшарқий қисмидаги шаҳар. Мамлакатнинг муҳим иқтисодий марказларидан. Сариқ денгизнинг Бохайвань қўлтиғи яқинида, Хайхэ дарёсининг Буюк Хитой канали билан кесишган ерида жойлашган. Атрофидаги туманлар билан марказга бўйсунувчи мустақил маъмурий бирликни ташкил этади. Аҳолиси 9,05 млн. киши (1998). Транспорт йўллари тугуни, йирик порт. Т. — Пекиннинг «денгиз дарвозаси», Шанхай билан бир каторда муҳим савдотақсимот пункти; Т. га мамлакат ташқи савдо операцияларининг 1/4 қисми тўғри келади. Пўлат қуйиш, машинасозлик, приборсозлик, кимё, тўқимачилик, радиоэлектроника ва қоғоз саноатлари ривожланган. Гилам, велосипед, соат ва тикувчилик машиналари ишлаб чиқарилади. Унтлар бор. Метрополитен қурилган.

Шаҳарга 13-а. да Чжигу балиқчилар қишлоғи ўрнида асос солинган. 1465 й. дан Тяньцзинь деб аталган. 1725 й. дан округ, 1731 й. дан вилоят маркази. 1856—60 й. лардаги АнглияФранцияХитой уруши вақтида инглизфранцуз қўшинлари босиб олган. 1860 й. даги АнглияХитой ва ФранцияХитой шартномасига мувофиқ, чет эл савдоси учун очиқ деб эълон қилинган. 1900 й. июль ойида, Ихэтуан қўзғолони вақтида Тяньцзинь 8 давлат ҳарбийлари томонидан ишғол қилинган. 1937—45 й. лар японлар қўл остида бўлган. 1949 й. 15 янв. да гоминданчилар Тяньцзиньдан чиқариб юборилган.


Кирилл алифбосида мақола: ТЯНЬЦЗИНЬ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты