ТЯНЎПАН (хитойча — Осмонўпар тоғлар, туркий номи — Тангритоғ) — Ўрта ва Марказий Осиёдаги энг баланд ва узок, масофага чўзилган тоғ тизмалари системаси. Ғарбий қисми Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда, шарқий қисми эса Хитой ҳудудидадир. Тянўпан бир неча тоғ тизмаларидан ташкил топган бўлиб, уларнинг кўпчилиги кенглик бўйлаб, 2550 км дан зиёд масофага чўзилган. Тянўпан шимолда Мўйинқум қумликлари, Или ботиғи, Жунғария Олатови, жан. да Фарғона ва Тарим ботиқлари, ғарбда Сирдарёнинг ўрта қисми, шаркда Гоби чўллари ва Бейшань тоғларигача етиб борган. Шим. да Шарқий Тяньшанга кирувчи Борохоро тизмаси, Жунғария Олатови, Марказий Тяньшанда Қақшалтов тизмаси, жан. ғарбда Олай тизмаси билан туташади. Баъзи геолог ва геофаф олимлар Жунғария Олатови ва ОлайҲисор тизмаларини ҳам Тянўпан таркибига киритадилар. Тянўпанга кирувчи кўпчилик тизмалар географик кенглик ёки кенгликка яқин йўналиш бўйлаб, баъзи тизмалари эса (Қоратоғ, Фарғона, Нурота ва б.) меридианал йўналишга яқин чўзилган. Энг баланд жойи Кирғизистон ва Хитой чегарасидаги Ғалаба чўққиси (бал. 7439 м). Унинг яқинида бал. 6995 м ли Хонтангри чўққиси кўтарилган. Тоғ тизмалари шу чўққилардан ғарб ва шарқ томонга елпиғичсимон тармокланиб, пасайиб боради.
Тянўпан орографик жиҳатдан Шим. Тяньшан, Марказий (ёки Ички) Тяньшан, Ғарбий Тяньшан ва Шарқий Тяньшанга бўлинади, Шимолий Тянўпанга Қирғизистон, Талас Олатови, Орқа Или Олатови, Кунгай Олатов тизмалари ва Чу ҳамда Талас водийлари киради. Шимолий Т. Марказий Тянўпандан берк ботиклар — Иссиқкўл, Қўчқор, Жум/ол, Сусамир, Кетмонтепа ботикдари билан ажралиб туради.
Марказий (Ички) Тянўпан шимолда Терскай Олатови, жан. шарқда Қақшалтов ва ғарбда Фарғона тизмаси орасидаги жуда катта майдонни эгаллайди. У шаркда Хонтангри тоғ тугунига бориб тақалади (баъзи тадқиқотчилар, мас., Н. А. Гвоздецкий Тянўпаннинг энг баланд қисми бўлмиш бу тоғ тугуни ва унинг атрофларини Марказий Тянўпан деб атаб, ундан ғарбдаги тизма ва водийларни Ички Тянўпанга киритадилар). Уларнинг оралиғида тектоник ботиқлар (Норин, Отбоши, Олабуға, Жум/ал, Тўқтағул ва б.) жойлашган бўлиб, улар Тянўпан «сиртлари» деб аталади. Тектоник ботикларнинг баландлиги ғарбий қисмида 2000—2500 м, шарқида 4000 м га етади. Ер юзаси кенг ва текис ясси водийлар бўлиб, даре ва кдд. музликлар қолдирган ётқизиқлар билан қопланган, дарёлар билан ўйилган. Айрим ботиқларда кўллар (Сўнкўл, Чатиркўл) ҳосил бўлган.
Ғарбий Тянўпан жан. ғарбга томон елпиғичсимон таралиб кетган Қоржонтов, Угом, Писком, Кўксув, Чатқол ва Қурама тоғ тизмаларидан иборат. Булар бир-биридан Писком, Чорвоқ, Юқори Чатқол, Чирчиқ тоғ оралиғи ботиқлари орқали ажралган. Шаркий Тянўпан — тоғ системасининг Хитой ҳудудидаги қисми. У деярли кенглик бўйлаб йўналган икки гуруҳ тоғ тизмаларидан иборат. Шим. гуруҳга Борохоро, ИренХабирга (энг баланд жойи 5500 м), Санжи Музтоғ, Богдошан (БогдоЎла тоғи —5445 м), Барқултоғ, Мечинўла, Қарлиқтоғ тизмалари; жан. Гурухга — Холиқтов, Кўктекетов, Борохотан, Қуруқтоғ ва Қизилтоғ киради. Шаркий Тяньшаннинг тоғ этагида Турфон (чуқ. — 154 м) ботиғи жойлашган. Тянўпаннинг баландтоғ қисми серқирра ва қояли, қад. ва ҳоз. замон музликларининг иши натижасида келиб чиққан альп типидаги рельеф шакллари (трог, цирк, каррлар), уларнинг ён бағирларида эса қурумлар, водийлар тубида морена (музлик ётқизикдари) уюмлари кенг тарқалган. 3200—3500 м дан юқори қисмларида кўп йиллик музликлар тарқалган бўлиб, уларнинг қалинлиги 20—30 м дан ошмайди. Фақат Оқсой — Чўтирқўл ботиғининг баъзи қисмларида 100 м дан зиёд. Денгиз сатҳидан анча баландда жойлашган ботиқларда гидролакколитлар, торф дўнглари ҳосил бўлган, ён бағирларида солифлюкация (юзлама сурилмалар) бўлиб туради. Яқин геологик ўтмишда қад. музликлардан бўшаган ботиқларда ҳар хил катталикдаги кўллар, баъзиларида ботқоқликлар вужудга келган. Ўртача баландликдаги ва паст тоғли қисмларида оқар сувларнинг иши, гравитацион жараёнлар натижасида келиб чиққан рельеф шакллари (дара, терраса, сурилма, конус симон ёйилма ва б.) кенг тарқалган.
Тянўпаннинг бу кисмида турли баландликларда текисланган юзалар, тизмаларнинг этакларида адирлар, йирик конуссимон ёйилмалар, бир неча ўнлаб км га чўзилган пролювиал шлейфлар учрайди. Тянўпан даги тог тизмалари кучли бурмаланган токембрий, палеозой чўкинди, метаморфик ва отқинди тоғ жинслари—сланец, қумтош, оҳактош, мармар, гнейс, гранит, гранодиорит ва б. дан ташкил топган, ботиклар, даре водийлари, адирлар, қисман, тизмалар ён бағирлари мезозой ва кайнозой даврлари чўкинди тоғ жинслари билан тўлган. Тянўпан турли тектоник структуралар (антиклинорий, антиклиналь, синклинорий, синклиналь) шаклида каледон ва герцин бурмаланиши босқичларидан ҳамда янги тектоник харакатлар (горст, грабен) таъсирида вужудга келган. Шу боис Тянўпанда икки йирик структура: каледонитлар ва герцинидлар мавжуд бўлиб, улар бир-биридан чукур ер ёрикдари орқали ажралган. Каледонитларга Шим., кисман Марказий ва Шаркий Тянўпан даги тизмалар (Кетмон, Киргиз, Орқа Или Олатови, Кунгай Олатов, Терскай Олатов, Талас Олатови, Сусамир, БогдоЎла ва б.), герцинидларга Крратов, Угом, Писком, Чатқол, Қурама, Қақшалтов, Холиқтов, Фарғона ва б. тизмалар киради.
Герцин бурмаланиши босқичидан кейин Тянўпан даги тизмалар тектоник ҳаракатларнинг жуда сусайиши натижасида яссиланиб текисланган (пенепленга айланган). Мезозой эраси, палеоген даврида ва неогеннинг бошланишида Тянўпан платформа босқичини ўтаган. Неоген даврининг охири ва тўртламчи давр мобайнида Тянўпанда янги тектоник ҳаракатлар бошланиб, улар ҳоз. ҳам давом этмоқда. Мазкур тектоник ҳаракатлар натижасида Тянўпаннинг ҳоз. рельефи шаклланмоқда, каледон ва герцин бурмаланишлари даврларида пайдо бўлган антиклинорий, антиклиналь ва горстлар ўрнида тоғ тизмалари, синклинорий, синклиналь ва грабенлар ўрнида эса мезозой, палеоген, неоген ва тўртламчи давр чўкинди ётқизикдари билан қопланган тоғ оралиғи ботиқлари вужудга келган. Янги тектоник ҳаракатлар дифференциал хусусиятга эга бўлиб, уларнинг амплитудаси 8—10 км дан зиёд бўлган.
Тянўпан нисбатан куйи географик кенгликларда ва Евросиё материгининг ичкарисида жойлашганлиги, деярли ҳамма томондан чўллар билан ўралганлиги, рельефининг мураккаблиги, кўп қисми катта баландликларга кўтарилганлиги, тизмалар ён бағирлари турли эскпозицияга эга булганлиги сабабли иклими умуман континенталдир. Тянўпаннинг асосий қисми мўътадил икдим минтақасида жойлашган. Жан. гарбий ва жан. қисмлари субтропик иклим минтақаси чегарасида жойлашганлиги сабабли унинг қуйи баландликларига қуруқ субтропикларнинг таъсири сезилади. Тянўпанга нам ҳаво оқимлари ғарбдан келади. Рельефининг мураккаблиги ва кучли парчаланганлиги унинг ҳудудида иссиклик ва намликнинг ҳар хил тақсимланишига сабаб бўлган. Тизмаларнинг этакларидаги водийларда июлнинг ўртача траси 20°—25°, ўртача баландликдаги водийларда 15° — 27°, баланд тоғли қисмларида 5° ва ундан ҳам паст. Энг юқори тра 30° — 35° га етади. Ўртача баландликдаги водийларда янв. нинг ўртача траси —6° дан паст, айрим водийларда —16°, —20°. Қишда баланд қисмларида (музлик ва доимий қорлар тарқалган) тра —30° гача пасаяди. Тянўпанда ёғиннинг тақсимланишида тизмаларнинг баландлиги, йўналиши, ён бағирларининг экспозицияси катта роль ўйнайди. Тизмалар этакларидаги текисликларда йиллик ёғин 150 — 300 мм, тизмалар этаклари ва паст тоғларда 300—450 мм, ўртача баландликдаги қисмида эса 800—1600 мм. Тоғ оралиғи ботиқларида ёғингарчилик кам (100—400 мм). Тянўпанда энг кўп ёгин тизмаларнинг шим., шим. ғарбий, жан. ғарбий ён бағирларида (2000 мм ва ундан зиёд). Ёгиннинг асосий кисми Тянўпаннинг катта қисмида ёз ойларида, жан. қисмида эса баҳор ойларида тушади. Ёғиннинг кўп қисми қор шаклида ёғади ва узоқ вақт сакланиб туради. Қор қоплами тизмалар этакларида 2—3 ой, ўртача баландлик қисмида 6—7 ой, баланд тоғли қисмида эса 9—10 ой сакланади. Тоғ оралиғи ботиқларида қор қоплами қалин эмас.
Тянўпанда қор чизиғи шим. ғарбида 3600 — 3800 м дан, марказида 4200—4450 м баландликдан ўтади. Унда доимий қор ва музликлар кўп (энг каттаси Марказий Тянўпан даги Инилчиқ музлиги). Музликларнинг энг катта марказлари Хонтангри, Терскай Олатови, Қақшалтов тоғ тугунларидир.
Тянўпан — Ўрта Осиёнинг ички сувлари шаклланадиган ҳудудларидан бири. Дарёлари, асосан, музликқорларнинг эришидан, ёмгир, ер ости сувларидан тўйинади ва берк ҳавзаларга (Орол, Иссиқкўл, Балхаш ва б.) қуйилади, ёки текислик, тоғолди ва атрофидаги чўлларга чиқиб, ерга сингиб кетади ва турли хўжалик мақсадлари учун сарфланади. Тянўпаннинг йирик дарёларига Сирдарё ва унинг ирмоқлари (Норин, Қорадарё, Оҳангарон, Чирчиқ, Келес, Арис ва б.), Чу ва ирмоқлари (Жувонариқ, Қўчқор), Талас ва ирмоқлари (Текес, Кунгес, Қош, Чарин ва б.), Жуука, Жеттиўғуз, Туп, Тарим ва ирмоклари (Оқсув, Тавкандарё, Сарижаз) ва б. киради. Тянўпан дарёларида бир қанча гидротехник иншоотлар: сув омборлари, гидроэлектр станциялари — Тўқтағул, Учқўрғон, Қайроққум, Чорвоқ ва б. барпо этилган. Тянўпанда кўл кўп. Уларнинг энг йириклари тектоник кўллар: Иссиқкўл, Саричелак, Сўнкўл, Баграшкўл, Чўтиркўл. Улардан ташқари дарё ён бағирларининг қулаши, сурилиши, музликларнинг иши натижасида вужудга келган кўплаб кичик кўллар (Аралаш, Қуғала, Ихнач, Тойчоқ, Жасилкўл ва б.) мавжуд. Тянўпанда кўплаб музликлар бор. Музликларнинг умумий майд. 10,2 минг км2 чамасида. Шарқий Тянўпанда ҳам музлик кўп, уларниг умумий майд. 2,7 минг км2 дан зиёд, ИренХабирга ва Холиқтов тизмаларида улар, айниқса, кенг тарқалган. Тянўпанда музликларнинг дарахтсимон, водий, карр, цирк, осилиб турувчи, эгар, текис юзали, шлейф каби типлари тарқалган. Ҳоз. даврда иқлимнинг глобал ўзгариши натижасида музликлар узунлиги, майдони қисқариб бормоқца.
Тянўпан тупроқўсимлик қоплами, ҳайвонот дунёси, табиий ландшафтларига кўра, 4 географик областга бўлинади. Бу областлар, асосан, орографик бирликларга тўғри келади.
Шимолий Тянўпан — геологик жиҳатдан энг қад., иклими кескин континентал. Тупроқўсимлик қоплами ва ҳайвонотида бореал табиатнинг таъсири бор; типик тоғўтлоқ ва қора тупроқсимон тупроклар кўп учрайди. Область учун сибирь оққарағайи, Тянўпан кррақарағайи ва турли ўтбошоқли ўсимликлар хос. Сут эмизувчилардан: ўткиртиш, узунбурунча, кутора, ҳар хил сичқонлар; қушлардан — қизилиштон, кедровка, қиронқора ва қирғий кўп. Қорақарағай ўрмонларида силовсин, қўнғир айиқ, бўри, тулки, оқ сичқон яшайди. Баландлик минтақалари: 700—900 м — шувоқбетагачалов ўсадиган қурғоқчил даштлар; 900 — 1700 м — бошокли ўтлар тарқалган тог олди даштлари; 1700 — 3000 м — қорақарағай ўрмонлари, бутазорлар, баланд бўйли ўтлар, ўтлоқ даштлар ҳамда тоғ бошоқли даштлари; 3000 — 3500 м субальп ўтлоклари ва ўтлоқ даштлар ҳамда тоғ бошоқли даштлари; 3500 — 4000 м альп ўтлоклари ва ўтлоқдаштлари, кобрезия ялангликлари; 4000 — 5000 м ҳоз. замон музликлари минтақаси.
Марказий Тянўпанда континенталлик янада кучаяди, йиллик ёғин миқдори камаяди, совуқсиз давр қисқа. Сиртлар кенг тарқалган. Тоғ қоратупроғи, тоғ ўтлоқидашт, сиртларда — даштўтлоқи тупроқлари кенг тарқалган. Ўсимлик қопламида тоғ совуқ чўли ва даштларнинг ксерофит усимликлари хос. Тоғ чўли ва даштларда қоплон, архар, дашт сассиқкўзани, қўшоёқ, олахуржун ва тувалоқдар яшайди. Пастдан юқорига томон қуйидаги ландшафт минтақалари алмашиниб боради: чала чўл; қуруқ ва турли ўтбошоқлилар ўсадиган даштлар; субальп бутазорлари, ўтлоқлари, ўтлоқ даштлари ва даштлари; альп ўтлоқлари, баландтоғ ўтлоқ даштлари, даштлари қамда чўллари; нивал минтақа.
Ғарбий Тянўпан рельефининг ниҳоят даражада парчаланганлиги, ёғин миқдорининг ортиши, Ғарбий Осиёга хос ҳайвон ва ўсимликларнинг кўп учраши билан ажралиб туради; табиатида субтропикларга хос хусусиятлар мавжуд. Баландлик минтақалари ҳам ўзига хос (Фарғона тоғ тизмасининг жан. ён бағрида) 600 — 800 м дан 1500 м гача — тоғ этаги текисликлари; 1500 — 2000 м — сийрак арчазорлар билан ксерофил бутазорлар учрайдиган буғдойиқшувоқбетагали даштлар, 2000 — 3000 м кенг ўрмонлар; 3000 — 3500 м баланд бўйли субальп ўтлоқлари; 4000 — 5000 м — нивал минтақа.
Шарқий Тянўпанда Марказий Осиё тоғларига хос ландшафтлар тарқалган. Континенталлик жуда кучли. Намлик кам. Тоғ ботиқлари ҳам қурғоқчил; шўрхоклар учрайди. Шим. тизмалардагина йиллик ёғин миқдори 300 мм гача, марказий ва жан. тизмаларда 50—100 мм. Ёзги тра 20° — 25° гача; янв. нинг траси тоғ водийларида —7°, —10°, тоғ тепаларида эса —25°гача; қиши узоқ давом этиб, қуруқ келади: Тоғ этаклари дашт ва чала чўллардан иборат, ён бағирларида (1800 — 3000 м) қарағай, қорақарағай, тоғтерак ва қайрағоч ўрмонлари бор. 3000 м дан баланд жойлари ёзги яйлов. Ҳайвонлардан марал, тоғ эчкиси, архар, қобон ва барс яшайди. Ўрмонлар ва дарё бўйларида қуш кўп. Фойдали қазилмалардан мис, қўрғошин, нодир металлар, тошкўмир конлари бор. Рангли металл конларидан Олмалиқ мис кони, Консой, Аччисой қўрғошин конлари машҳур. Қурама тоғларидан вольфрам ва мишьяк, Қоратовдан фосфорит қазиб олинади. Қурилиш материаллари, тузлар, термал ва минерал сувлар мавжуд.
Тянўпанда бир қанча қўриқхоналар: Иссиқкўл, Олмаота, ОқсувЖабағли, Саричелак, Чатқол тоғўрмон қўрикхоналари, шунингдек, бир қанча буюртма ҳудудлар (жумладан, Жан. Ғарбий Тянўпаннинг ёнғоқмева ўрмонлари) бор.
Ад.: Баратов П., Маматқулов М., Рафиқов А., Ўрта Осиё табиий географияси, Тянўпан, 2002; Шульц В. Л., Машрапов P., Ўрта Осиё гидрографияси, Тянўпан, 1969; Шульц С . С., Анализ новейшей тектоники и рельеф ТяньШаня, М., 1948; Мавлонова Ғ. О., Маматқулов М . М ., Ўрта Осиё токларининг қадимги музликлари, Тянўпан, 1972,К,ориев М ., Ўрта Осиё табиий геофафияси, Тянўпан, 1968; Гвоздецкий Н. А., Михайлов Н. М., Физическая геофафия СССР (Азиатская часть), М., 1987; Чупахин В. М., Физическая география ТяньШаня, АлмаАта, 1964; Шчукин И. С, Геоморфология Средней Азии, М., 1983; Гвоздецкий Н. А., Голубчиков Ю. Н., Горы, М., 1987.
Мурод Маматқулов.