ТЎГАРАК ОҒИЗЛИЛАР

ТЎГАРАК ОҒИЗЛИЛАР (Cyclostomata) — жағсизлар катта синфи га мансуб сувда яшовчи тубан умуртқали ҳайвонлар синфи. Илонбалиққа ўхшаш танаси шилимшиқ ажратувчи ҳужайраларга бой қалин тери билан қопланган. Скелети тоғайдан иборат. Жуфт сузгич қанотлари йўқ. Жабра орқали нафас олади. Воронкасимон оғзини (номи шундан) ҳалқа тоғай тутиб туради; тиши мугуздан иборат; тили пармаловчи. Ҳид билиш органи халтасимон. Бош мияси барча умуртқалиларга ўхшаш бўлимлардан иборат. Айириш органлари — мезонефрос буйраклар. Жинсий безлари тоқ, махсус йўли бўлмайди. Тухумлари сувда уруғланади. Тўгарак оғизлилар — баликдар йиртқичи ёки эктопаразити. 2 туркум: миногалар ва миксиналарта бўлинади.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎГАРАК ОҒИЗЛИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
БАЛИҚЛАР
ҲИД БИЛИШ
НАФАС


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты