ВОҚЕЛИК

ВОҚЕЛИК — табиий ва ижтимоий-тарихий ҳодисаларни ифодаловчи объектив реаллик. Кенг маънода мавжуд оламни, дунёни, борлиқ мазмунини ифодаласа, тор маънода тайин предмет, ҳодиса, жараёнларни англатади. Фалсафа тарихида Воқелик турлича талқин этилган. Хусусан ўрта аср фалсафасида илоҳиёт билан боғлаб тушунтирилган: 16—17-а. файласуфлари (Т. Гоббс, Р. Декарт) В. ни фазо ва вақтда» мавжуд моддийлик сифатида талқин этдилар. Воқеликни мантиқий билишнинг муҳим босқичи деб ҳисоблаган Гегель, Воқелик — ўз-ўзини англашга интилган мутлақ ғоянинг муайян ҳолати, моҳият ва мавжудликнинг бирлигидир, деб тушунтиради. Воқеликка диалектик ёндашиш, уни бир бутунликда, умумий ва ўзаро алоқадорликда текшириш ундаги муҳим йўналиш, боғланишларни англашга имкон беради. Воқеликни ҳақиқий баҳолаш, ундан тўғри хулосалар чиқариш Воқеликни ўзгартиришнинг гарови саналади. Ҳаёт жараёнларини синчковлик билан кузатиш ва ўрганиш орқали Воқелик моҳиятини тўғри тушуниш, унинг ривожланиш тенденциясини аниқлаш, келажакни олдиндан кўра олиш мумкин.


Кирилл алифбосида мақола: ВОҚЕЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
ФАЛСАФА
ИБН СИНО
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты