ТЎГАРАК ЧУВАЛЧАНГЛАР

ТЎГАРАК ЧУВАЛЧАНГЛАР, нематодалар (Nematoda) — бирламчи тана бўшликли чувалчанглар синфи. Танаси ипсимон, дуксимон, баъзан лимонсимон, бочкасимон; кўндаланг кесими тўгарак шаклда (номи шундан). Эркин яшовчи Тўгарак чувалчанглар майда (0,05 мм дан 5, баъзан 50 мм гача), паразит турлари, одатда, майда, лекин бир қанча турлари 20 — 40 см га, баъзан 8,4 м га етади (кашалотлар бачадонидан топилган гигант плацентонема).

Тўгарак чувалчанглар айрим жинсли; тухум қўяди ёки айрим турлари тирик туғиб кўпаяди. Эркин яшовчи Тўгарак чувалчанглар бактериялар, сувўтлар, детрит билан, айрим турлари йиртқичлик қилиб озикланади. Тўгарак чувалчанглар орасида кўп турлари ҳайвонлар, ўсимлик замбуруғлари ва одамда паразитлик килади. 20000 дан ортиқ тури бор. Ер юзида жуда кенг тарқалган; тупроқ, денгиз ва чучук сувларда хай вон ва ўсимлик тўқималарида учрайди. Одам ва ҳайвонларга аскаридолар, ришта, трихина ва б., қишлоқ хўжалиги. экинларига бўртма нематодалар, картошка, шоли, буғдой нематодалари ва б. зиён келтиради. Ўзбекистонда сабзавот ва полиз экинлари бўртма нематодалар билан кучли зарарланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎГАРАК ЧУВАЛЧАНГЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОКЕАН
БАКТЕРИЯЛАР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты