ТЎДАКЎЛ СУВ ОМБОРИ

ТЎДАКЎЛ СУВ ОМБОРИ — Навоий вилоятидаги сув омбори. Бухоро ш. дан 26 км шаркдаги табиий сойликда, Қуйимозор сув омборининг жан. ғарбида барпо этилган. 1968 й. да ишга туширилган.

1977 й. да реконструкция қилинган. Тўлиқ ҳажми 800 млн. м3. Сув юзасининг майд. 17,5 км2, ўртача чуқ. 4,8 м. Тўғони бал. 4 м, максимал сув чиқариш имконияти 46,0 м3/сек. Ўртачўл канали орқали Зарафшон дарёсининг ортиқча сувларини жамғаради, АмуБухоро машина канали орқали Амударёдан тўлдирилади. Каналнинг этак қисмидаги ерларни қўшимча сув билан таъминлайди. Туташтирувчи канал орқали Қуйимозор сув омборига сув беради. Тўдакўл сув омбори суви қисман минераллашган. Тўдакўл сув омборида балиқчилик хўжалиги бор.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎДАКЎЛ СУВ ОМБОРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
БУХОРО ВИЛОЯТИ
АЛИШЕР НАВОИЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты