ТЎЗИШ — шамол таъсирида тоғ жинсларининг бузилиши ва уларнинг бўлакланган қисмлари йўнилиб бошқа жойга кўчирилиши. Тўзиш, айниқса, чўлларнинг қаттиқ шамол эсадиган қисмларида кучли бўлади (мас., Кррақум чўлининг жан. қисми). Тўзиш ва физик нураш жараёнлари биргаликда табиат ёдгорликлари, устун ва минора кўринишидаги йўнилган қояларни ҳосил қилади.