ТЎЛДИРУВЧИ

ТЎЛДИРУВЧИ (тилшуносликда) — гапнинг от ёки отлашган сўз бн ифодаланадиган, ҳаракатнинг объекти бўлган предметни кўрсатиб, асосан кесимга боғланадиган бўлаги. У ўзи боғланган сўз (кесим)га нисбатан грамматик тобе муносабатда бўлади. Бошқарувчи сўзга боғланиш характерига кўра, Тўлдирувчи 2 хил бўлади; воситасиз Тўлдирувчи ва воситали Т. Воситасиз Тўлдирувчи тушум келишигидаги сўз бн ифодаланади ва ҳаракат бевосита йўналтирилган объектни кўрсатади, ўтимли феъл кесимга боғланиб, кимни? нимани? қаерни? сўрокларига жавоб беради. Қиёсланг: Вали акасини кўрди. Тушум келишиги белгисиз ҳам қўлланиши мумкин; Карим китоб сотиб олди. Воситали Тўлдирувчи жўналиш, чиқиш ва ўринпайт келишикларидаги сўзлар ёки кўмакчи олган сўз бн ифодаланиб, ҳаракатҳолат бевосита йўналтирилмаган объектни англатади. Мае: Акамга шахмат ўйини ёқади; Биздан дўстларга салом денг; Карим ручка бн езди.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎЛДИРУВЧИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
ФЕЪЛ
ШАХМАТ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты