ТЎРАҚУЛОВ Назир Тўрақулович

ТЎРАҚУЛОВ Назир Тўрақулович (1892, окт., Қўқон 1937.3.11) давлат ва жамоат арбоби. Қўқондаги рустузем мактаби (1905), савдо билим юртини (1913) тугатган. Москва савдо интининг иқтисод фтида ўқиган (1913 — 16). lжаҳон уруши пайтида Ғарбий фронт (Минск яқини) да Бутун Россия Земство иттифоқининг йўриқчиси (1916). «Эркин дала» яширин ташкилоти раҳбари (1916). Эсерлар партиясининг аъзоси (1918).

1918—19 й. ларда Қўқондаги совет идораларида турли лавозимларда ишлади. Кейинчалик Туркистон АССР Маориф халқ комиссари (1920), Туркистон АССР МИК раиси (1920 й. сент. —1921 й. авг.), Туркистон КП МК масъул котиби (1921—22). Туркистон МИК ҳузуридаги Қирғиз (қозоқ) бўлими раиси (1921 — 22). Туркистон «Қўшчи» уюшмасининг ташкилотчиларидан бири. Тўрақулов бу лавозимларда ишлаш жараёнида совет ҳокимияти ва болўпевиклар партиясига садоқатини намойиш қилди. Туркистон мухторияти ҳукумати ва Фаргона водийсидаги истиқлолчилик ҳаракатига тўғри баҳо бера олмади ва уларни йўқотиш тарафдори бўлди. Москвага чақириб олинди. 1922 й. дан маъмурий хўжалик ва дипломатия ишида. Москва ва Ленинграддаги Шарқ халклари инти илмий ходими ва проректори (1936—37). 1937 й. 15 июнда қамоққа олинган ва отишга ҳукм қилинган (1937.3.11). 1958 й. да окланган.

Ад.: Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Ража б о в К,., Ҳайдаров М., Туркистон тарихи (19171924 й.), Т., 2002.

Қаҳрамон Ражабов.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎРАҚУЛОВ Назир Тўрақулович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
ҚОЗОҒИСТОН
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ
ҚИРҒИЗИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты