ТЎҚҚИЗЎҒУЗ

ТЎҚҚИЗЎҒУЗ, туғизўғуз (қад. туркийча ўғуз — қабила) — қад. туркий қабила иттифоқларидан бири. Тўққизўғуз (сеяньто) қабила иттифоқининг асосини 9 қабила — сеяньто, уйғур, паегу, тунло, хун, хусйе, атйе ва б. ташкил қилган. Улар ҳоз. тива, олтой, теленгут, уйғур халкларининг илк аждодлари ҳисобланади. 6-а. охири — 7-а. бошларида йирик қабила иттифоқларидан теле ўз мустақиллиги учун Турк хоқонлигип қарши кураш олиб борган. Бир қисми эса, Гоби саҳросининг шим. га, Толо дарёси (Лена дарёсининг юқори оқимларидан бири) бўйларига кўчиб келиб, Янги Теле хоқонлигини ташкил этишган. Бу хоқонликни сеяньто қабиласи бошқарган. Тўққизўғуз ҳукмронлигидаги хоқонликка Мўғулистон ва Тува ерлари кирган. 7-а. ўрталарида Тўққизўғуз таркибидаги уйғурлар кучайиб, улар ҳукмрон роль ўйнаган. 8-а. ўрталарида уйғур ва қарлуқларнинг тўхтовсиз ҳужумлари натижасида Турк хоқонлиги енгилган. Марказий Осиёнинг ғарбий қисми уйғурлар қўлига ўтган. Уйғур қабила иттифоқи бир қанча қабилаларни, жумладан, Тўққизўғузларни ҳам бирлаштирган. Илк ўрта асрларда уйғур қабилалари иттифоқи Тўққизўғуз деб аталган. Уйғурларнинг илк аждодлари теле қабила иттифоқи таркибида бўлган. Кейинчалик кучайиб 663 й. да 1мустақил Уйғур хоқонлигини барпо этган. Лекин уларнинг мустақиллиги узоққа бормайди. Уйғурлар Шарқий Турк хоқонлигига тобе бўладилар. 2Турк хоқонлиги инқирозга учрагач, уйғурлар 8-а. ўрталарида йирик уйғур хоқонлигини ташкил қилиб, ҳоз. Мўғулистоннинг катта қисмига эгалик қиладилар. Басмил, кисман қарлуқлар (асосан, Хангай тоғи олдида яшовчилар) уйғурлар тасарруфида бўлганлар. 840 й. қирғизлар Т. ў. ларга (уйғурларга) қаттиқ талафот етказганлар. Шундан кейин уйғурлар бир неча гурухларга бўлинадилар. Буларнинг бир қисми Шим. Хитойгача, 2қисми Бешбалиқ ва унинг атрофларигача, 3қисми Турфон воҳасига келиб жойлашиб, кичик Уйғур давлатини барпо этадилар.

Ад.: Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Тўққизўғуз, 2001.


Кирилл алифбосида мақола: ТЎҚҚИЗЎҒУЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



РОССИЯ
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТУРК ХОҚОНЛИГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты