ТЎҒОН — дарё ва сойларга қуриладиган гидротехника иншооти. Сув сатҳини кўтариш, босимни ошириш ва сув ҳавзалари ҳосил қилиш учун қурилади. Тўғонлар даре сувини тартибга солишга, электр энергияси олишга, сув тошқинларига барҳам беришга, унинг атрофидаги микроиклимни яхшилашга имкон беради. Экинларни сугориш ва ичиш учун сув манбаларидан сув чикаришга интилиш мил. ав. 4 ва 3минг йилликларга тўғри келади. Айниқса, суғорма деҳқончиликнинг астасекин ривожланиб бориши туфайли Тўғонлар (дамбалар) қуришга эхтиёж туғилди (қ. Деҳқончилик). Ибтидоий деҳқончиликдан маданий деғқончиликка ўтиш даврида Ўрта Осиёда, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудида ҳам суғорма деҳқончиликка ва, демак, дамба ва Тўғон ларга талаб кучайди. Археологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, Ўрта Осиёда мил. ав. 10-а. да асосан ғалла экинлари, шоли, ғўза, кунжут, қовун, ток ва б. ўстирилган. Месопотамия, Миср, Ҳиндистон, Хитой, Юнонистон, Рим, Хоразм давлати ва б. жойларда сугориш иншоотлари (сунъий каналлар, дамбалар, тўғонлар) қурилган. Кейинчалик Тўғонлар қуриш усуллари ва уларни мустаҳкамлаш тадбирлари такомиллашиб борди. Ўзбекистонда Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Осмон сойига 10-а. да Хонбанди тўғони (уз. 50 м, бал. 15,2 м), 12-а. да Катгақўрғон туманида ғишт Т. қурилган. 16-а. да қурилган Абдуллахон банди Т. ининг бал. 15 м, уз. 83 м, эни 4,5 м бўлган. Ўша пайтларда Тўғон қурилишида тупроқ, тош, ганч ва б. материаллардан фойдаланилган. Бетон Т. лар 20-а. 20-й. ларидан қурила бошлади. Ўзбекистонда Бўзсув ГЭС тўғони (1923 27), 1 Май Т. и (1926 30), Кампирравот Тўғони (1935 —38), Фарҳод ГЭС тўғони (1943 —50) ва б. қурилди. 20-а. 50-й. ларидан баланд Тўғонлар пайдо бўдди. Тошкент денгизи ва Каркидон, Каттақўрғон ва Пачкамар сув омборлари Тўғон лари (тупроқдан), Косонсой сув омбори Т. и (тошдан) ва Қорадарёдаги Андижон Т. и (бетондан) шулар жумласидан.
Вазифасига қараб, Тўғонлар сув омбори ва ГЭСларга қуриладиган, сув сатҳини кўтарадиган, оқова (ортиқча сувни чиқариб юборадиган), станцион (сув олиш туйнуги бўлган) хилларга бўлинади. Тўғон, асосан, тупроқ, тош, бетон ва ёғочдан қурилади. Бетон Тўғоннинг гравитацион, равоқли ва тиргакли хиллари бўлади. Тўғоннинг тури геологик, топографик, гидрологик ва иқтисодий шароитларга қараб танланади. Тўғон ларнинт бал. 300 м га етиши мумкин (мас., Нурек ГЭС).
Сув босими кичик (2 —4 м, камданкам 4 —8 м, айрим ҳолларда 16 —20 м) бўлган жойларда ёғоч Т. қурилади ва контрфорс (тиргак)лар бн маҳкамланади. Тупроқ Т. бир хил материалдан, яъни маълум тартибда жойлаштириладиган қумоқ ва қумлоқ ёки тупроқ, қумлоқ ва қум ва ш. к. дан қурилади. Тўғон корпуси ичида сув ўтказмайдиган экран (пластик ёки қаттиқ) ёки материаллар (тупроқ, қумоқ тупроқ, бетон, темирбетон ёки металл) дан ички ядро ясалади. Тупроқ Тўғон тўкма вақуйма турларга бўлинади. Сув омборидаги пўртаналар таъсиридан сақлаш учун Тўғоннинг юқори багри тош, бетон плиталари ва б. сув ўтказмайдиган материаллар бн қопланади. Аралаш типдаги Тўғон тош ва тупроқдан қурилади. Тош Тўғон, асосан, тош ташлаш ёки тош тўкиш йўли бн қурилади. Тўғон экрани ёки сув ўтмайдиган марказий элементи (диафрагмаси) темирбетон, асфальт ва полимер ва б. материаллардан қурилади. Бетон ва темирбетон Тўғон конструкцияси бўйича гравитацион, аркасимон ва тиргакли (контрфорели) турларга бўлинади. Тўғон харсанг тош териб ёки бетон, тошбетондан қурилади, ўз массаси бн сув босимини тўсиб туради, асоси ва экрани мустаҳкам, сув ўтказмайдиган қилинади. Аркасимон, яъни ёйсимон Тўғон (дара кенглиги катта бўлганда) юқориги бьефи сув босими остида бўладиган қирғоққа ёки махсустиргакларгабирлаштирилади. Гравитацион Тўғонлар махсус тайёрланган, сув ўтказмайдиган мустаҳкам заминга қурилади ва катта массага эга бўлади. Тиргакли (контрфорс) Тўғон ларнинг босим тушадиган томони темирбетон плиталар бн тўсилади. Тиргакнинг ўзи мустаҳкам қоя ёки заминга ўрнатилади. Металл Тўғонлар бошданоёқ металлдан ишланади, қимматлиги туфайли қўлланиш доираси чекланган. Замонавий Тўғонлар, асосан, темирбетондан қурилади.
Мирадҳам Файзиев, Ботир Ҳобилов.