ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИ

ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИ — умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, тузатиш ва сақлаш ишларини маблағ билан таъминлайдиган мустақил молия-кредит давлат муассасаси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 й. 5 июлдаги қарори билан ташкил этилган. «Ўзавтойўл» концерни таркибида.

Республика Й. ж. ширкат хўжаликлари, кооперативлар, транспорт, қурилиш корхоналари, ташкилотлари, савдо, банк муассасалари ва б. нинг даромади (фойдаси) дан ажратмалар (1%), «Ўзавтойўл» концерни таркибидаги корхоналар, бирлашмалар даромадларидан ажратмалар, автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун олинадиган тўловлардан ва б. маблаглардан шаклланади.

Йўл жамғармаси маблағлари республика бюджети таркибига кирмайди ва олиб қўйилиши мумкин эмас, шунингдек, уларга солиқ солинмайди. Йўл жамғармаси маблағлари йирик объектлар қурилишларига, республика умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини (44 минг км дан ортиқ, 2002) қуриш, таъмирлаш ишларига ва б. йўл эҳтиёжлари учун сарфла-нади. Йўл жамғармаси маблағлари 63 млрд. сўмни ташкил этди (2001; 2000 й. да 52 млрд. сўм). Тоҳиржон Мирзаев.


Кирилл алифбосида мақола: ЙЎЛ ЖАМҒАРМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БАНКЛАР
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты