ХАМУН — Сейистон ботиғидаги (бал. 480 м) чучук ва шўр сувли оқмас куллар гуруҳи, Эрон ва Афғонистонда. Ҳилманд, Ҳашруд ва Фаррухруд дарёлари баҳорги тўлин сув даврида ягона сув ҳавзасини (майд. 2—3 минг км2, чуқ. 1—1,5 м) ташкил этади. Қамишзорлар бор. Сув паррандалари қишлайдиган жой.