ЙЎЛБАРС

ЙЎЛБАРС (Panthera tigris) — мушуксимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Шу оиланинг энг йирик вакили. Танасининг уз. 160—290 см (баъзан 3 м дан ортиқ), думи 114 см гача, вазни 390 кг гача. Боши юмалоқ, малларанг, танасининг орқа ва ён томонларида кўндаланг қора йўллари бўлади. 7 та кенжа тури маълум. Ғарбий ва Жан.-Шарқий Осиё ҳамда Ҳиндистон я. о. да тарқалган. Россиянинг Приморье ўлкасида амур Й. и (P.t. altaica) учрайди. 20-а. нинг 30-й. гача Кавказ ортида, 50-й. гача Амударёнинг қуйи оқимида (турон Й. и P.t. virgata) учраган. Йўлбарс 20 а. бошларигача Чирчиқ ҳавзасида ҳам яшаган. Йўлбарс, асосан, тўқайлар, қалин қамишзор ва тоғ ўрмонларида яшайди. Улар ёввойи туёқли ҳайвонлар, жумладан, тўнғизларни овлайди, одамхўр Йўлбарс камдан-кам учрайди. 2—3 йилда бир марта болалайди, ҳомиладорлик даври 98—112 кун, 2—6 та бола туғади; 5—6 ой эмизади. Болалари 1—2 ёшида мустақил яшай бошлайди. Сони жуда камайиб кетган, барча кенжа турлари Халқаро Қизил китобга киритилган.


Кирилл алифбосида мақола: ЙЎЛБАРС ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
РОССИЯ
ТОШКЕНТ
ҲИНДИСТОН
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты