ЙЎЛДОШЕВ Муборак Сайдақулович

ЙЎЛДОШЕВ Муборак Сайдақулович (1934.23.2, Чимкент ш.) — театр рассоми, Ўзбекистон халқ рассоми (2000). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тини тугатган (1962; Ч. Аҳмаров, М. Саидов, В. Рифтинлардан таълим олган). Навоий номидаги академик опера ва балет катта театрида рассом (1962—64; Ж. Пуччинининг «Флория Тоска» операси ва б.), Самарқанд опера ва балет театрида бош рассом (1964 — 72; С. Бобоевнинг «Ёрилтош» ва «Ҳам-за» опералари, Б. Асафьевнинг «Боқчасарой фаввораси», М. Равелнинг «Болеро», С. Баласаняннинг «Лайли ва Мажнун» балетлари ва б. спектаклларнинг саҳна безакларини яратди). Тошкент театр ва рассомлик санъати ин-тида педагог (1972—80). Йўлдошев ижодида тарихий мавзу етакчи ўрин тутади: «Гўрўғли, «Кўҳна Урганч», «Алпомиш», «Авесто», «Хўжа Ҳофиз» туркумида асарлар, «Амир Темур» триптихи ва б. ; Й., шунингдек, портретлар («Композитор Карим ҳожи», «Эргаш Жуманбулбул», «Пулкан шоир», «Ислом шоир» ва б.) мавзули асарлар («Самарқанд бозори», «Амир Темур мақбараси» ва б.), натюрмортлар («Сирень» ва б.) муаллифи ҳамдир. Йўлдошев 1965 й. дан республика ва чет мамлакатларда ўтказиладиган кўргазмаларда ўз асарлари билан фаол иштирок этади.


Кирилл алифбосида мақола: ЙЎЛДОШЕВ Муборак Сайдақулович ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМИР ТЕМУР
ТОШКЕНТ
АЛИШЕР НАВОИЙ
ИСЛОМ
НАВОИЙ ТЕАТРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты