ЙЎЛДОШЕВ Шукрулла Убайдуллаевич

ЙЎЛДОШЕВ Шукрулла Убайдуллаевич (1935.11.4, Тошкент) — механик олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1992), техника фанлари д-ри (1982), проф. (1983). Тошкент политехника ин-тининг механика ф-тини тугатган (1957). Ўрта Осиё қ. х. ни механизациялаш ва электрлаштириш и. т. интида катта илмий ходим (1962—64), илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (1974—76). Тошкент ирригация ва қ. х. ни механизациялаш муҳандислари ин-тида доцент ва кафедра мудири (1977—83), илмий ишлар бўйича проректор (1983—87), «Механизация» марказининг проректори (1987—91), 1997 й. дан кафедра мудири. Илмий ишлари қ. х. машиналарини таъмирлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш, пахта териш машиналарининг техникавий даражасини ошириш, иш курсаткичларини яхшилаш ва б. масалаларга бағишланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати (1995 — 2000).

Ас: Техническое совершенствование хлопкоуборочных машин, Т., 1976; Машиналар ишончлилиги ва уларни таъмирлаш асослари, Т., 1994.


Кирилл алифбосида мақола: ЙЎЛДОШЕВ Шукрулла Убайдуллаевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ФРАНЦИЯ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты