ЙЎЛЛУҒ ТЕГИН (7-а. охири – 739) — Турк хоқонлиги хоқони (734—739), илк туркий тарихчи, ёзувчи ва шоирлардан бири. Билга хоқоннкнт вафотидан сўнг ўзини Ижан хоқон деб атаган. Тан империясига (Хитой) 3 марта элчилар юборган. Унинг даврида давлатда барқарорлик ватинчликхукм сурган. Култегин (732), Билга хоқон битиклари (735) нинг муаллифи бўлган. Ушбу битиклар жаҳон адабиётчилари томонидан юксак баҳоланган, ёзувларда ўша давр тарихий воқеалари ҳаққоний ёритилган.
Ад.: Гумилев Л. Н., Древние тюрки, М., 1967; Қадимий ҳикматлар, Т., 1987.