ЙЎСИНСИМОНЛАР

ЙЎСИНСИМОНЛАР, мохсимонлар (Briopsida) — юксак ўсимликларнинг бир бўлими. Баъзи олимлар архегониал ўсимликлар синфи деб ҳисоблайди. Йўсинсимонларда чин илдиз ва ўтказувчи тўқима бўлмайди. Тубан Йўсинсимонлар талломли, бирмунча мураккаблари эса поя ва баргли. Йўсинсимонларда яшил ўсимлик жинсий бўғин гаметофит, жинссиз бўғин спорофитдан устунлик қилади. Жинсий урчиш антеридий ва архегоний ёрдамида содир бўлади. Антеридийда ҳосил бўлган 2 хивчинли сперматозоид сув орқали ҳаракатланиб, архегоний томонга интилади ва тухум ҳужайрани уруғлантиради. Уруғланган тухум ҳужайра (зигота) ривожланиб, спорангий ҳосил қилади.

Йўсинсимонлар палеозой эрасидан маълум. Сувўтларнинг қадимий вакилларидан келиб чиққан. Иккита синфи — жигарсимон (Hepaticae) ва япроқсимон (Musci) йўсинлар бор. Ер юзида 40000 га яқин тури маълум. Йўсинсимонлардан торф ҳосил бўлган.


Кирилл алифбосида мақола: ЙЎСИНСИМОНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: Й ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҲУЖАЙРА
УРУҒЛАНИШ
НАСЛ АЛМАШИНИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты