ХАРЬЯНА — Ҳиндистон штати, ҲиндГанг текислигида жойлашган. Майд. 44,2 минг км2. Ахрлиси 21 млн. киши (2001). Маъмурий маркази — Чандигарҳ ш. Штат 1966 й. да Панжоб штатининг бўлинишидан ташкил этилган. Шунинг учун ландшафти, хўжалиги, ривожланиш даражаси ва ихтисослашувига кура Панжоб штатига яқин. Бироқ аҳолисининг аксари қисми хинди тилида сўзлашади ва ҳиндуизм динига эътиқод қилади. Иқлими кескин континентал, қуруқ иқдим. Йиллик ёғин 400 мм гача. Иктисодиётида қ. х. етакчи ўринда. Асосан, донли экинлар, пахта, шакарқамиш ва картошка экилади. Саноати қ. х. маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Кичикроқ тахта тилиш, қоғоз фкалари, шакарқанд ва крахмал заводлари, ойна саноати корхоналари бор. Аниқ ва жаррохлик, оптик асбоблар ишлаб чикарилади. Енгил ва аниқ машинасозлик, велосипед, трактор заводлари ва нефтькимё комплекси ишлаб турибди. Электр стялар қуввати 3 млн. кВт (2002).