ХАТИНЬ — Белоруссия Республикасининг Минск вилояти Логой р-нидаги собиқ қишлоқ. У 1943 й. да немис фашистлари томонидан аҳолиси (149 киши, шу жумладан, 75 бола) билан бирга ёқиб юборилган. 1969 й. қишлоқ ўрнида X. мемориал меъморийҳайкалтарошлик мажмуаси («X. бонги»), «Қишлоклар қабристони», «X. тутуни», мемориал лавҳали ва мангу оловли «Хотира майдони», «Бўйсунмаган одам» ҳайкали бунёд этилган (меъморлар: Ю. М. Градов, В. П. Занкович, Л. М. Левин, ҳайкалторош С. И. Селиханов).