ХАТШЕПСУТ

ХАТШЕПСУТ (айнан — иззатикром қилинадиганларнинг биринчиси) — Миср маликаси (мил. ав. 1525—03). Фиръавн Тутмос II (мил. ав. 1525 — тахм. 1523) нинг тахтдоши, тутинган синглиси ва хотини; сўнгра Тутмос III (мил. ав. 1525—1473; Х. нинг ўгай ўғли)нинг тахтдоши. Амалда уларни ҳокимиятдан четлатиб, ўзини расман фиръавн деб эълон қилган (рассомлар Хатшепсутни соқолли этиб тасвирлаганлар). X., асосан, Амон маъбуди коҳинларига таянган. Унинг даврида Миср Фаластин ва Суриядаги мулкларидан ажралган, Пунтга савдо экспедицияси уюштирилган; ибодатхоналар қурилиши авжга чиққан. X. вафотидан сўнг Тутмос III у ҳақидаги хотираларни йўқотиш мақсадида барча жойлардан унинг исми ва тасвирини ўчириб ташлашни буюрган.


Кирилл алифбосида мақола: ХАТШЕПСУТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: X ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



МИСР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФАЛАСТИН
БОБИЛ-ОССУРИЯ МАДАНИЯТИ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты