ФАЛАСТИН — Ғарбий Осиёдаги тарихий вилоят (қад. яҳудийча пелиштим — «филистинликлар» сўзидан олинган). Ўрта денгизнинг шарқий соҳилидажойлашган. Майд. 26 минг кв. км. Фаластиннинг асосий қисми Исроил билан Иорданияга қарашли. Мил. ав. 5—4 минг йилликда Фаластинга сомий қабилалари кириб келган. Мил. ав. 3—2 минг йилликда Фаластинда ханаанейларнинг илк шаҳардавлатлари пайдо бўлган (мил. ав. 2минг йилликда Фаластин ва Финикия ҳудуди Ханаан деб аталган). Мил. ав. 16 — 13-а. ларда Фаластин Миср тасарруфида бўлган. Мил. ав. 13а. охирида Фаластинда филистимликларнинг ҳукмронлиги ўрнатилган. Ўша вақтдаёқ мамлакатнинг аксарият қисми мил. ав. 11-а. да ташкил бўлган Исроиляҳудий подшолиги ҳудудида истиқомат қилувчи қабилалар томонидан забт этилган. Довуд ва Сулаймон подшолар даврида Исроил қудрати авжига чиққан. Тахм. 935 й. да бу давлат иккита подшолик — Исроил ва Иудея (Яқудия)га бўлинган. Мил. ав. 8-а. охирида Фаластиннинг шим. ҳудуди — Исроил подшолиги Оссурия томонидан босиб олинган. Жан. Фаластин (Иудея подшолиги)ни мил. ав. 6-а. да бобилликлар, сўнгра ахоманийлар, мил. ав. 4-а. да македониялик Александр ўзларига бўйсундирганлар. Мил. ав. 3—2-а. ларда Фаластин Птолемейлар (Миср) билан Салавкийлар ўртасида талаш бўлган. Фаластин мил. 1-а. да (63 й.) римликлар томонидан босиб олинган. Лекин факат Иудея урушлари (66—73 й. лар) ва Бар Кохба қўзғолони (132 — 135) бостирилганидан сўнггина Фаластин Рим империясининг вилоятига айланган.
Мил. 1-а. да Фаластинда христиан дини пайдо бўлган. 395 й. да Фаластин Византия ихтиёрига ўтган. 640 й. Ф. араблар томонидан босиб олиниб, араб халифалиги таркибига кирган. Аббосийлар даврида Фаластинда иқто тизими жорий қилинган, аҳолини ислом динига киритиш жараёни авж олган, христианларнинг ҳуқуқий мақоми кучсизланган. Бу бир қатор халқ қўзғолонлари, жумладан, 842 й. Абу Харба бошчилигидаги ғалаёнга сабаб бўлди. Аббосийлар халифалиги парчаланганидан сўнг Фаластин астасекин тулунийлар, ихшидийлар сулолалари ҳукмронлиги остига ўтган. 9—11-а. ларда Фаластинда иқтисодий юксалиш юз берган, катта ер майдонларига ишлов берилган. Иудаизм, христиан ва исломнинг диний маркази Қуддусда 11-а. да 40 минг аҳоли яшаган. Акка, Кесария, Аскалон, Ғазода савдо ривожланган. 1099 й. салибчшгар Қуддусни эгаллаб, уни Қуддус қироллигининг марказига айлантирганлар. 1187 й. Хаттин яқинидаги жангда Салоҳиддин салибчиларни енгиб, Қуддусни қўлга киритган. Фаластин айюбийлар, кейинроқ мамлуклар томонидан Мисрга қўшиб олинган. Фаластин 1516 й. гача уларнинг қўлида бўлиб, сўнг турклар тасарруфига ўтган. Усмонли турк империясининг 17а. охиридан таназзулга юз тутиши билан турк хукмдорларининг ўзбошимчалиги кучайган. Соликдар ошган. Натижада Фаластин иқтисодий тушкунликка учраган. 19-а. нинг 20-й. ларида Фаластинда туркларга қарши халқ ҳаракати кучайган. 1832 й. Ф. Миср пошоси МуҳаммадАли томонидан забт этилган. Ҳокимиятнинг марказлашуви, зодагонлар зулмининг чекланиши Фаластинни иқтисодий ривожланишига туртки бўлган. Ammo солиқларнинг кўпайиши, ҳарбий мажбуриятнинг жорий қилиниши аҳоли ўртасида қўзғолонга олиб келган (1834). Ливан ва Сурия халқининг Миср ҳукмронлигига қарши 1840 —41 й. лардаги курашини Фаластин халқи қўллабқувватлагани баҳонасида Фаластинда турк ҳукмронлиги тикланган. 19-а. нинг 40-й. ларидан бошлаб Европа давлатлари Фаластинга кириб кела бошладилар. 1869 й. Сувайш каналининг очилиши билан Фаластиннинг стратегик ва иқтисодий аҳамияти янада кучайди. 1892 й. француз компанияси Фаластинда биринчи Яффа — Қуддус т. й. ни қурган. 19-а. охиридан бошлаб Европа мамлакатларидаги яҳудий аҳолининг Фаластинга кўчиши бошланган. 1-жаҳон уруши йилларида Ф. Германия, Туркия ҳамда инглиз қўшинлари ўртасидаги кураш майдонига айланган. Бу рақобат Ф. ни инглизлар томонидан забт этилиши бн якунланди. 1916 й. СайксПико шартномасига биноан, Фаластинда халқаро режим жорий қилиниши лозим бўлган. Фаластинда ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида инглизлар Европа мамлакатларида 19-а. нинг 90-й. ларида пайдо бўлган реакцион (тескаричи) — миллатчи ҳаракатнинг кўринишларидан бири бўлган сионизмдан фойдаланганлар. Сионистлар Фаластинда яҳудийлар давлатини тузишни талаб қилганлар. 1917 й. 2 нояб. да Англия ҳукумати Бальфур декларациясини эълон қилиб, Фаластинда «яҳудий халқи учун миллий маскан» тузишни ваъда қилган. 1920 й. апр. да СанРемо ш. (Италия)да Англия Фаластин устидан инглиз мандатини жорий этишга муяссар бўлган. Англия Фаластиннинг иқтисодйй ва сиёсий ҳаётида ҳал қилувчи мавқега эга бўлган, Европа мамлакатларидан кўплаб яҳудийларнинг кириб келишига имкон яратган. Сионист ташкилотлар Фаластинда бир нечта концессияларни қўлга киритганлар. Мамлакатдаги бутун қокимият инглиз олий комиссари қўлига ўтган. Унинг ҳузурига инглиз амалдорларидан таркиб топган «Фаластин ҳукумати» тузилган. Араб аҳолиси мамлакатни идора қилишга жалб этилмаган. 1920—39 й. ларда инглиз мустамлака сиёсати сионистлар билан ҳамкорлик қилишга асосланган. Сионистлар Англия ёрдамида араб халқозодлик ҳаракатига қарши иш кўрганлар. Шу боис Англия араб аҳолисининг кучли норозилигига дуч келган ва натижада унга қарши қуролли қўзғолонлар кўтарилган. 1936 й. окт. да Пил бошчилигида Фаластинга юборилган комиссия Ф. ни яҳудийлар ва араблар яшайдиган қисмларга бўлишни тавсия қилган. Бу Ф. даги араб ташкилотлари ва араб мамлакатларининг қаттиқ норозилигини келтириб чиқарган. 1939 й. май ойида инглиз ҳукумати «Оқ китоб» ни эълон қилишга мажбур бўлган. Унга кўра, Англия маъмурияти Фаластинга яҳудийларнинг келишини чеклаши ва кейинчалик тўхтатишга қарор қилгани баён этилган. Бу Англия маъмурияти билан сионистлар ўртасига низо солган. Сионистларни АҚШ қўллаб-кувватлаган.
2-жаҳон урушидан сўнг Фаластин халкдарининг инглиз қарамлигидан халос бўлиш учун кураши кучайган. 1947 й. Англия Фаластин масаласини БМТ муҳокамасига қўйишга мажбур бўлган. 1947 й. 29 нояб. да БМТ Бош Ассамблеяси Британия мандатини бекор қилиш, Фаластиндан инглиз қўшинларини чиқариш ва Фаластинда мустақил демократик яҳудий ва араб давлатини тузиш ҳақида қарор қабул қилган. Қуддус ш. алоҳида халқаро режимга эга мустақил маъмурий бирликка айланиши лозим бўлган. 1948 й. 14 майда Яҳудий сионистик ташкилотлар Исроил давлати тузилганлигини эълон қилишган. 14 майдан 15 майга ўтар кечаси Англиянинг қутқуси билан 1948—49 й. даги арабисроил уруши бошланган. Араб давлати учун мўлжалланган ҳудуднинг бир қисми ҳамда Қуддус ш. нинг ғарбий қисми Исроил томонидан босиб олинган (6,7 минг кв. км). Исроил қўшинлари Фаластин ҳудудидан 900 мингдан зиёд арабларни ҳайдаб чиқарганлар. Шундай қилиб, Исроил Яқин Шарқ минтақасида қочоқлар муаммосини келтириб чиқарган. Исроил БМТ қарорига мувофиқ, Фаластин араб давлатига ўтиши керак бўлган ҳудуднинг 60% ини босиб олган. Ташкил этилиб улгурмаган мана шу давлатнинг шарқий қисми ва Қуддус (5,5 минг кв. км) Иордания ҳудудига, Ғазо сектори (258 минг кв. км) Миср назоратига ўтиб қолган. 1949 й. сулҳ шартномаларига биноан, Исроил билан қўшни араб давлатлари ўртасида демаркация чегара чизиғи белгиланган.
1964 й. 28 майда Қуддусда қочоқдаги фаластинликларнинг Фаластин Озодлик ташкилоти (ФОТ) тузилган. 1967 й. июнда Исроил — Сурия, Миср ва Иорданияга қарши уруш бошлади. Исроил Синай я. о., Ғазо сектори, Иордан дарёси ғарбий соҳилидаги ерлар, Қуддус ҳамда Жўлан тепаликларини босиб олган.
1987 й. га келиб Фаластин қочокларининг сони 2 млн. га яқинлашган. 1988 й. 15 нояб. да Ф. Озодлик ташкилотининг олий органи — Ф. Миллий кенгаши Жазоир ш. да мустақил Фаластин давлати тузилганини эълон қилган. 1989 й. 29 мартда Ф. Озодлик ташкилоти ижроия қўмитаси Ёсир Арафотнм Фаластин давлати президенти этиб тайинлаган. 1993 и. сент. да Исроил билан Ф. Озодлик ташкилоти икки томон ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйиш тамойиллари тўғрисида декларацияга имзо чекдилар. Бу декларацияга мувофиқ, 1994 й. майда Ғазо сектори (Ғазза минтақаси) ва Иерихон ш. атрофи (Иордан дарёсининг ғарбий соҳили)да Муваққат Фаластин мухторияти тузилган. БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорига мувофиқ, Фаластин можаросини узилкесил ҳал этиш учун ўтиш даври (5 й. гача) белгиланган. 1996 й. янв. да Фаластин қонун чиқарувчи кенгаши сайланган. 1998 й. авг. да ҳукумат тузилган. Исроил Бош вазири А. Шарон ҳукумати даврида Фаластин билан Исроил ўртасидаги таранг муносабатлар авжга чикди. 2004 й. 22 мартда ҲАМАС экстремистик ташкилотининг раҳбари шайх Аҳмад Ёсин ўлдирилди. Натижада Фаластин масаласини х^л қилиш янада мураккаб туе олди. 2004 й. нояб. да Ё. Арафот вафотидан сўнг унинг ўрнига вақтинча Маҳмуд Аббос тайинланди. 2005 й. янв. да Махмуд Аббос Ф. Озодлик ташкилоти раислигига сайланди.